3:03

Худонинг оиласи

MP3

Салом азизлар. Сиз Худонинг оиласи учун яратилгансиз. Худо оилани ҳоҳлайди ва сизни шу оиланинг бир қисми бўлишингизни ҳоҳлайди. Бу Худонинг сиз туғилмасингиздан олдин режалаштирган иккинчи мақсадидир. Бу Муқаддас Калом Худо Уни севадиган, мақтайдиган ва У билан ябадий яшайдиган оила қуриш ҳақидадир. “Бизни мурувватига сазовор билиб, Исо Масиҳ орқали Ўзига ўғил қилиб олишга азалдан қарор қилди.” (Эфесликлар 1:5)

Худо севги бўлгани учун ҳам муносабатларни қадрлайди. Унинг табиати муносабатга монанд ва У Ўзини оила тимсолида кўради: Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ. Учбирлик Худонинг Ўзига нисбатан муносабатидир. Бу муносабатларнинг мукаммал уйғунлигидир ва биз бунинг ишораларини ўрганишимиз керак.

Худо Ўзига нисбатан севги муносабатида бўлган, шунинг учун у ҳеч қачон ёлғиз бўлмаган. У оилага муҳтож эмас эди – У бир оилани ҳоҳлади ва уни режалаштириб бизни яратдики, бизни Ўз оиласига олиб кириб, Ўзида бўлган барча нарсаларни бўлишишни ҳоҳлади. “Худо ҳақиқат каломи орқали бизга ҳаёт бағишлади, чунки Ўз яратганлари орасида биринчи ўринни эгаллашимизни ҳоҳлади.” (Ёқуб 1:18)

Биз Масиҳга ишонсак, Худо бизнинг Отамиз бўлади, биз унинг болалари бўламиз, бошқа имонлилар бизнинг ака-ука ва опа-сингилларимиз бўладилар, жамоат эса бизнинг руҳий уйимизга айланади. Худонинг оиласи ўтмишдаги, ҳозирги замондаги ва келажакдаги бутун имонлиларни ўз ичига олади. Ҳар бир инсон Худо томонидан яратилган, лекин ҳар бир киши хам Худонинг фарзанди эмас. Худо оиласига киришнинг бирдан бир йўли бу бошқатдан туғилишдир. Биринчи туғилганингизда инсон оиласининг аъзоси бўласиз, иккинчи туғилганингизда эса, Худо оиласининг аъзолигига кирасиз. “Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога ҳамду санолар бўлсин! У бизга беҳад раҳм-шавқат кўрсатди, Исо Масиҳнинг тирилиши асосида бизни янгидан туғилтириб, тирик бир умидга эга қилди.” (Биринчи Бутрус 1:3)

Худо оиласининг аъзолигига кириш ҳамма учундир, аммо бир ҳолат мавжуд: Исога ишониш. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шундай қилиб, сизлар, Исо Масиҳга инонган ҳамма, Худонинг ўғилларисизлар.” (Галатияликлар 3:26)

Сизнинг руҳий оилангиз жисмоний оилангиздан муҳимроқдир, чунки у абадий туради. Бизнинг бу дунёдаги оиламиз Худо томонидан берилган ажойиб ҳадядир, аммо бу вақтинчилик ва силлиқдир, баъзида ажралиш, узоқлашиш, кекса бўлиш ва муқаррар ўлим билан таъсирланиб туради. Аксинча, бизнинг руҳий оиламиз – бошқа имонлиларга бўлган муносабатимиз — абадий қолади.

Бу қондошликдан кўра мустаҳкамроқ, абадий боғланишдир. Қачонки Павлус биз учун Худонинг абадий мақсади ҳақида фикр юритганда, у улуғлашга берилиб кетарди: “Ана шу сабабдан, мен самовий Отамиз олдида тиз чўкяпман. Ер юзидаги ва осмондаги ҳар қандай сулола самовий Отадан ном олган.”(Эфесликларга 3:14-15)

Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top