3:00

Худонинг Аҳди 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, Худонинг иноятидек ажойиб ҳеч нарса топилмайди. Унинг иноятини эса, доимий равишда исён қиладиган халққа нисбатан ўзгармай, Ўзининг эзгулигини кўрсатишида аниқ кўришимиз мумкин.

Мусо Худо билан учрашиш мақсадида Синай тоғига чиқар экан, ўшанда ҳам халқ нолишни бошлаб, очиқдан-очиқ исён қилишади. Сўнгра, улар олтин бузоқ ясашади. Бу орқали улар атайлаб Эгамизни бошқа худога алмашишди, дея олмасак-да, уларнинг бу қилмиши Худонинг ваҳийсини рад этиш эди.

Баъзилар, олтиндан ясалган бузоқни улар Худонинг сурати сифатида ясашмаган, деб таъкидлашади, бу шунчаки, Худо учун тайёрланган жой, деб айтишади. Лекин, барибир, уларнинг бу иши ўзларининг гуноҳкор тасаввурлари меваси эди.

Шу сабабли, бу бутпарастлик ҳисобланарди. Шунда, Мусонинг улар учун Худога ёлвориши уларнинг қирилиб ташланишининг олдини олди. Ўша пайтда Левилар Худога содиқ қолишди, уларнинг бу хизмати учун Худо уларни Муқаддас Чодирнинг қўриқчилари қилиб тайинлади.

Шундан сўнг халқ яна йўлга тушади, Худога қарши исён қилиш яна тез-тез содир бўлиб туради. Ҳаттоки, Ҳорун ва Марям ҳам Мусонинг махсус пайғамбарлик ролини шубҳа остига олишади. Шунда Худо уларга танбеҳ бериб, Мусодан бошқа ҳеч бир пайғамбар билан “юзма-юз” гапирмаслигини таъкидлайди.

Яна бир бора, ҳукм остида бўлган вақтда, Мусонинг улар учун ёлвориши орқали Худо уларга иноят кўрсатади. Исроил халқининг исёнлари ичида балки, уларнинг ваъда қилинган ерга киришни рад этишлари Худонинг сабр косасини тўлдириб, Унинг ғазабини қўзғаган энг катта ҳодиса бўлса, ажабмас.

Ўн икки кишидан иборат гуруҳ Канъон ерига бориб, текшириб келадилар, сўнг, кўриб келган нарсаларини халққа айтиб берадилар. Улардан ўнтаси душманнинг кучини кўриб қўрқиб, халқни ҳам қўрқувга соладилар.

Улардан икки киши, Ёшуа ва Калеб бориб, Худонинг ваъдаларига ишониб иш кўришга даъват этадилар. Қўрқувдан титраган Исроил халқи уларнинг гапларига қулоқ солмай, Мисрга қайтиш ҳақида уввос соладилар.

Бунга қарата Худонинг жавоби, кишини ларзага солади: “Қачонгача бу халқ Мени хўрлайди? Уларнинг орасида қанча мўъжиза кўрсатган бўлсаму қачонгача Менга ишонмай юради?” Шу ҳолатда ҳам Мусонинг улар учун Худога ёлвориши уларни ҳалокатдан қутқариб қолади.

Шунга қарамай, Худо уларни ҳукм қилади. Унинг ҳукмига кўра, Мисрда ва чиқишда Худонинг мўъжизаларини кўриб, шоҳид бўлган авлод ваъда қилинган ерга кирмайди. Улар саҳрода қирқ йил сарсон бўлиб юриб, ўша ерда ҳалок бўлишади. Шунинг билан азизлар, мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top