2:45

Талқин 05

MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар, бизга маълумки Худо гуноҳкорларни қутқариб, уларни Ўз шоҳлигига таклиф қилгани, Муқаддас Китоб илоҳиётида муҳим бўлган бошқа бир мавзуни кўрсатади.

Бу аҳддир.Албатта кейинроқ бу мавзу ҳақида янада чуқурроқ гаплашамиз. “Аҳд” сўзи Муқддас Китобда, энг аввало, Худонинг Ўз халқига содиқлигини англатади. Хушхабар орқали эса Масиҳ Эски Аҳддаги мана шу аҳдни янгилади.

Демак, Масиҳ Янги Аҳд орқали бизни қутқарган экан, биз энди ҳамма нарсани Ундан бошлаймиз. Муқаддас Китобдаги барча аҳдларни Масиҳнинг Янги Аҳди орқали тушунишимиз шарт.

Муқаддас Китоб Илоҳиётининг вазифаси Худо Ўз Каломида бизга нимани очиб беряпти ва қай тарзда очиб беряпти, мана шу нарсани ўрганади. Бу ишни бажаришда, Муқаддас Китоб илоҳиёти бир-биридан фарқ қилувчи, лекин бир-бирига боғлиқ уч таркибий қисмдан иборат.

Биз уларни аввал кўриб чиққан эдик. Энди эса уларни Муқаддас Китоб Илоҳиётини ўрганишда кетма-кет жойлаштиришимиз даркор. Бундай олиб қарайдиган бўлсак, улар Муқаддас Китобнинг уч даражаси, қатламини ташкил этади: булар адабиёт, тарихий воқеалар ва илоҳиёт, яъни, ундаги ваҳий.

Энг аввал биз Муқаддас Китобни адабиёт сифатида кўриб чиқамиз. Биз Муқаддас Китобда Масиҳ ҳақида ёзилган сўздан бошлаймиз. Улар бизга берилган шахсий хушхабардир.

Ундаги сўзлар бошқача жумлаларда ёзилса-да, бошқа сўзлар ёрдамида изҳор қилиниб, бизга айтаётган одам томонидан қайта талқин этилса ҳам, уларнинг асл маъносини Муқаддас Китоб уларни изҳор этган усулини тушунганимиздагина англаб етамиз.

Бу биринчи даражада, Муқаддас Китобни тушуниш муаммоси ҳар қандай бошқа адабиётни тушуниш кабидир. Сўзларнинг қандай ишлатилиши асосий аҳамиятга эга.

Исо сўзларни турли тарзда қўллаган, Муқаддас Китобда ҳам сўзлар турли услубларда қўлланилган. Олдин айтиб ўтганимдек, Худо инсон қиёфасига кирганда, Ўзини ҳам илоҳий, ҳам инсоний Калом бўлган Исо Масиҳ орқали намоён қилди.

Мана шунинг учун биз Исонинг инсонлигини эътиборга олишимиз муҳим. Шу сабабдан, Каломнинг инсон қиёфасига киргани Муқаддас Китоб ёзувларида инсоний фаолиятни ҳам ҳисобга олишни талаб қилади. Шунинг билан азизлар, мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top