3:48

Худонинг сўзи 174

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз тингловчиларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда навбатдаги эшиттиришларимиздан бири. Азиз биродарлар, сиз билан Тейлор ҳақидаги сўнги мавзумизни давом эттирмоқчи эдим. Марҳамат тингланг. Соғлигини тиклаган Тейлор бир йил ўтиб, янги кўнгилли хизматчилар билан Хитойга қайтиб келиб, ўз хизматини давом эттиради. Кейинги йилларда Хитойдаги ички уюшма ўз хизматини бутун Хитой бўйлаб ёйиб борди. Тейлор асос солган уюшма Хитой тарихида унутилмас из қолдирди.

1882 йилда бу уюшма хизматчилари Хитойнинг ҳар бир вилоятига кириб борган бўлса, ташкил топганига ўттиз йил тўлганда 1895 йилда унинг бутун умрини хизматга бағишлаган аьзолари сони олти юзи қирқтадан ошиб кетган эди.1900 йил июнь ойида мамлакатда сиёсий ўзгаришлар рўй берди. Хитой императори давлатдаги чет элликларга ўлим, масиҳийликни эса йўқ қилиб ташлаш ҳақидаги фармонини эьлон қилди. Бу воқеа дунё тарихидаги протестант хизматчиларининг дахшатли қирғини сифатида қолди. Бир юз ўттиз беш хизматчи ва эллик уч нафар фарзандлари вахшийларча ўлдирилган, улар орасида хитой ички уюшмаси хизматчилари, айниқса аёллар кўплаб ўлдирилди.

Биргина Шаньси вилоятида уюшма хизматчиларидан тўқсон биттаси маҳаллий халқ томонидан ҳар хил қийноқларга солиб ўлдирилади. Бу вақтда Тейлор оиласи билан соғлигини тиклаш учун Швейцарияда эди. Тейлор Дженни аҳволи оғирлиги учун унинг ёнида қолади. 1904 йил Дженни оламдан ўтгандан кейин бир йил ўтиб, Тейлор Швейцариядан Хитойга қайтиб келади, ва орадан бир ой ўтиб Хитой ерида бу дунёни тарк этади. Йиллар ўтиб, уюшма хизмати вазиятга қарамай, хизматда ўсиб борди. 1914 йилда Хитой Ички Хизматчилари Уюшмаси дунёда энг катта уюшма сифатида тан олинган. 1934 йилда эса ўзининг энг юқори хизмат чўққисига етган, яьни бу уюшмадаги хизматчилар сони 1368тага етган.

1950 йил Хитой тарихидаги катта сиёсий ўзгаришлардан бирини бошдан кечирди. Бу йилларда ҳокимиятини эгаллаган коммунистлар Хитойда яшаб қолган барча уюшмаларни давлатдан бутунлай чиқариб юборди. Шуни айтиб ўтиш муҳимки, Худонинг Хитойни қутқариш режасида Тейлор Павлусдек бир қуроли эди. Тейлорнинг бутун Хитой бўйлаб Хушхабарни ёйиш мақсади амалага ошмаган бўлса ҳам, Худонинг Каломини ва севгисини аҳолининг қалбига экиб кетган эди. Гарчи бу гуруҳ мамлакатни тарк этган бўлса ҳам, улардан кейин Хитойда маҳаллий хизматчилар кўтарилиб, бутун мамлакат бўйлаб Хушхабарни ёйиб боришди.

Ҳозирги даврда Хитой маҳаллий хизматчилари нафақат ўз юртлари, балки Хитойдан ташқаридаги халқларга ҳам хизмат қилиб, Осмон Шоҳлигини кенгайтириш режасида иштирок этиб келишмоқда. Азиз биродарлар, ўз мамлакатимиз учун ибодат қилишда давом этайлик. Шунинг билан эшиттиришимиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернетдаги сайтимиз манзили www.najot.com Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top