2:37

Талқин 06

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бехад хурсандмиз. Албатта, Муқаддас Китобдаги барча матнлар Исроил ёки илк жамоат тарихи ҳақида эмас.

Аммо, умумий қараганимизда, Муқаддас Китобда воқеаларнинг маълум бир тарихий ривожини кузатишимиз мумкин.

Баъзи тарихчилар бунга танқидий назар билан қарасалар-да, Муқаддас Китоб бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлган тарихий воқеаларни баён этади ва булар Муқаддас Китоб моҳиятини тушунишимизда асосий аҳамиятга эга.

Энг аввало, биз Муқаддас Китоб ҳикоясида энг муҳим воқеаларнинг тарихий кетма-кетлигини билишимиз керак. Муқаддас Китоб тарихи дунёвий тарихчиларнинг барча қоидаларига бўйсунмайди.

Баъзи ҳолларда, Муқаддас Китоб ва ҳозирги тарихчилар ўртасида зиддият пайдо бўлади. Бундай пайтларда бизнинг ваҳий ҳақидаги фикр ларимиз муҳим аҳамиятга эга.

Очиқ кўриниб турибдики, Яратилиш ва Гуноҳга тушиш каби ҳодисаларни тарихий текшириш имконсиз. Аммо, бизга бу ҳодисаларни Худо Ўз ваҳийси орқали очиб берган.

Шу сабабли, биз уларнинг ҳақиқатлигига ишонамиз. Шунга қарамай, баъзи масиҳий тарихчилар ҳам, Муқаддас Китобдаги воқеалар бошқа ташқи манбалар орқали тасдиқланмаса, улар ҳақида аниқ қарор чиқармаслигимиз керак, деб айтишади.

Бу ерда Худованднинг айтган хақиқатлари муҳим. Фақат тарихий воқеаларнинг маъносигина эмас, балки барча воқеалар, асосан, тарихий текшириб бўлмайдиган воқеалар бизга Худо томонидан очиб берилади.

Муқаддас Китобни адабиёт сифатида ўрганиш масаласи, Каломнинг кейинги икки даражасининг ажралмас қисмидир. Муқаддас Китоб илоҳиёти билан шуғулланганимизда бу учови бирга боради.

Бу адабиётдаги сўзлар бизни тарихий воқеаларга чорлайди. Улар эса ўз ўрнида бизги ваҳийни тушуниш учун доира ҳосил қилади. Муқаддас Китобдаги тарихий воқеаларсиз, Муқаддас Китоб ҳақида адабиёт сифатида гапириб бўлмайди.

Худди шундай, Муқаддас Китобнинг ваҳийсини ҳисобга олмаган ҳолда, унга адабиёт ёки тарихий воқеа сифатида қараб бўлмайди.

Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ўз нихоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top