2:42

Буюк топшириқ 05

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар чўпон жамоат олдида жавобгар бўлса ҳам, жамоат унга ўзини бошқаришида эркинлик бериши керак.

Мураббийликка ҳаваскорларни ва тушунмайдиган одамларни сайлаш билан чўпонни қўлларини боғловчи ҳар қандай бошкарув тури ҳеч нарсага ярамайди. Бошқарув ва масъулият орасида тенглама бўлиши керак.

Жамоат ўз бошқарувчиларига итоат қилиши керак. Бошқарувчилар эса яхши ўрнак кўрсатишга ва Худонинг сурувини яхши боқишга мажбурдирлар. Икки тарафлама фойда учун етакчилар шараф билан жамоатни ўз ортидан олиб бориши лозим, жамоат эса ҳар-хиллик билан улар ортидан боришлари керак.

Жонли жамоат қувончли натижадир. Бизнинг давримиздаги кўпгина жамоатларда бўлиб турган экстремистик бошқарув турлари жамоатни самарали бўлишидан маҳрум қилади.

Мураббийлик очиқлик вазиятига ва мураббийлар учун эркинликка муҳтож. Чўпон ижодий режаларида ҳаракат учун бўшликка эга бўлиши керак. Азиз дўстлар тенглашган бошқарув турларини ўрнатишга ҳаракат қилинг; ўшанда сизда шогирдларни тарбиялаш имконияти пайдо бўлади.

Жамоат курсисида ўтирган одамни Худонинг Каломидан кўра, кўпроқ телевидениенинг маҳсулоти,қизиқтиради деб таърифланади. Унинг дунё қараши Муқаддас Китобга асосланмаган; у ўзини ўраб олган маданиятнинг шогирди.

Оммавий ахборот воситаларида бурч ҳақида сўз юритилганда, аҳлоқий бурчни назарда тутишмасдан ҳомиладор бўлишдан сақланадиган воситаларни назарда тутишади.

Ҳомиладорликни тўхтатиш аслида бу аёлнинг ҳуқуқи. Жамоат курсисида ўтирган инсон эшитганига ишонмайди ва натижада масиҳий бирлашма ахлоқий абсолютдан четлашади.

Чўпонни айтганлари маданиятга зид келади. Худонинг Каломи абразив, аниқ, икки маъносиз, керак пайтда ва керакли жойда эшитилганда силлиқлайдиган қумқоғоз. Чўпон бу жамоатнинг бош маъмури, деб ҳисоблашади.

У тартибни назорат қилиб, жамоат механизмини “юритиши” керак. Бошқарув ва маъмурлик бир-бирига қаттиқ боғланган бўлгани учун, жамоат ноҳақиқий тасаввурлардан келиб чиқиб, турли вазиятларда тез-ез чўпон шахсида ҳам руҳонийни, ҳам бажарувчи бошқарувчини кўради. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top