MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиздан хурсандмиз. Азиз дўстлар Хаворий Павлус Коринфликларга ораларида ахлоқсизлик мавжуд бўлганида жим турганлари учун танбеҳ беради.

Ҳеч кимда буни қаршилаш учун жасорат бўлмаганида, у шундай деди, “Мен эса жисман ғойиб бўлсам ҳам, руҳан ҳар дам сизлар билан биргаман. Мен гўё ёнингизда бўлгандек, бу ишни қилган одам ҳақида аллақачон Раббимиз Исо Масиҳ номи билан ҳукм юритдим:

Сизлар менинг руҳим ҳамда Раббимиз Исо Масиҳнинг қудрати билан бир жойда тўпланганингизда, бу одамни тана тинкасини қуритиш учун шайтонга топшириш керак, токи Раббимиз Исо Масиҳ келган кунда унинг руҳи халос бўлсин.

Сизларнинг мақтанишингиз яхши эмас. Наҳотки, озгина хамиртуруш бутун хамирни ачитишини билмасангизлар? Сизлар аслида хамиртурушсиз бўлишингиз керак. Шундай қилиб, эски хамиртурушни супуриб ташланг, янги хамир бўлинглар!

Масиҳнинг Ўзи бизнинг Фисиҳ қурбонлигимиз бўлиб, жонини фидо қилган. Шунинг учун биз эски ёмонлик ва бузуқлик хамиртуруши билан эмас, балки софлик ва самимийлик бўлган харимтурушсиз нон билан байрам қилайлик.

Мактубимда сизларга зинокорлар билан алоқа қилмасликни ёзган эдим. Шубҳасизки, умуман бу дунёнинг зинокорлари ёки тамагирлари, бутпарастлари ҳақида демоқчи эмасдим, акс ҳолда сизлар бу дунёдан айрилишга мажбур бўлар эдингизлар!

Мен сизларга ўзини биродарингиз деб, зинокор, тамагир, бутпараст, ҳақорат қилувчи, майхўр ва талончи бўлган киши билан алоқа қилмасликни, ҳатто бундай одам билан бирга овқат емасликни ёзган эдим.

Қолаверса, имонлилар жамоатидан ташқаридагиларни ҳукм этишга менинг нима ҳаққим бор? Уларни Худо ҳукм қилади. Сизлар жамоатдагиларни ҳукм қилсангиз бас. Тавротда ёзилганидек: “Фосиқ одамни ўз орангиздан чиқариб ташланглар.”

Жамоани етиштириш камтарликни талаб қилади. Ўз-ўзидан жуда мамнун бўлиш, ўзини муҳим деб ҳисоблаш ва қайсар мағрурлик биродарчиликни барча нарсадан кўра тезроқ вайрон қилади.

Мағрурлик инсонлар орасида девор кўтарса, камтарлик эса улар ўртасида кўприк барпо қилади. Камтарлик муносабатларни текис қиладиган ва уни мойлайдиган мойдир.

Шуниннг учун Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Эй ёшлар, сизлар ҳам оқсоқолларга итоат қилинглар. Ҳаммангиз бир-бирингизга юмшоқ муомалада бўлинглар. Чунки “Худо мағрурларга қарши, камтарларга иноятлидир.” Азизлар биродарчилик учун муносиб кўйлак бу камтарликдир. Шунинг билан бугунги мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top