2:37

Худонинг каломи 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, Галатияликларга мактубининг 6 боби 1оятида шундай дейди: «Эй, Руҳ амри билан яшаётган биродарларим, агар бирон одам гуноҳ қилиб қўйса, уни мулойим руҳ билан тузатинглар …».

Яъни итоаткорликда юрган одам ҳаёти шунга ўхшаш сифатлар билан ажралиб турмайдиганларга ёрдам бериши лозим. Матто китобининг18 боби 15 ояти бизга, сиз ҳаётингиздан гуноҳни олиб ташлаганингизда, нима қилиш кераклигини гапиради:

«Агар биродаринг сенга қарши гуноҳ қилса, унинг олдига бориб, фақат юзма-юз гапириб, айбини унга кўрсат…». Агар жамоатингизда кимдир гуноҳ қилиб қўйса, унинг олдига ёлғиз боринг.

Агар, масалан, масиҳий иш берувчи виждонсизлик қилиб ўз ишчиларига адолатсизлик билан муносабатда бўлаётгани сизга аниқ бўлса, сиз Худонинг олдида ўша одамга бориб севги руҳида шундай деб айтишга масъулсиз:

«Сиз нотўғри қилаяпсиз». Бошқа мисоллар ҳам келтириш мумкин, сиз бошқа масиҳийларни фош қилишингиз лозим бўлганда. Бу турмуш ўртоғига нисбатан садоқатсизлик қилганда; ўз фарзандларига бериши лозим бўлган тарбияни менсимаганларида; ота-онасига итоатсизлик.

Галатияликларга мактубининг 2 боби 11оятидан 14 оятигача бўлган жойларда Павлус Бутруснинг хатолигини юзига айтиб фош қилиб, унга шахсан таъна қилганлиги ҳақида гапиради.

Жамоат раҳбарлари ва пресвитерлар ушбу ҳолатдан истисно эмаслар. Агар уларга қарши турилса, унда бу жамоат олдида қилиниши лозим, токи бошқалар ҳам қўрқсин ва гуноҳдан қочсин.

Бир куни менинг ҳаётимда қандайдир хатоликни кўриб қолган бир одамдан хат олдим-деб ёзади бир биродаримиз. Мен ундан кечирим сўраб ва қилган насиҳати учун миннатдорчилик билдириб жавоб ёздим.

Агар менинг ҳаётимда нимадир нотўғри бўлса, унда мен бу ҳақида билишни хоҳлайман. Агар бу ҳақида кимдир қўрққанидан гапирмаса, унда мен доим ўша хатоликни такрорлайвераман. Жамоатдаги ҳар бир аъзода бир-бирига нисбатан шунга ўхшаш масъулият бўлиши лозим, токи ҳар бир одамнинг ҳаёти тоза бўлсин.

Айниқса бу эр-хотинларга тааллуқлидир. Кимнингдир гуноҳининг ёнидан ўтиб кетиш керак эмас. Гуноҳга ботган ҳар бир киши, бошқаси томондан севги билан фош қилиниши лозим. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумизга шу жойда якун ясаймиз.сизлар билан хайрлашамиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top