Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азизлар, яна сизлар билан соғ-саломат мавзуларимиз орқали учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, агар бизнинг ибодатимиз ҳақиқий ибодат бўлишини хоҳласак, у биринчи ўринда тўғри бизнинг қалбимиздан чиқиши керак.
Ибодат қилаётган киши ўзи сўраётган нарсани жиддий ва чуқур тушуниб етиши керак. Бу ҳақиқий ибодат бўлиши керак. Ва агар у шундай бўлса, у худди севгига ўхшаб ибодат қилаётган кишининг кўплаб камчиликларини ёпади.
Агар инсон ўз қалбининг энг тубидан ўз Яратувчиси билан сўзлашаётган бўлса ва унинг ҳамма ҳатолари руҳий ва ахлоқий нуқсонлардан эмас, унинг билими камлигидан келиб чиқаётганлигини кўрсанг, унинг ортиқча журъатини ва ҳатто хунук сўзларини кечириш мумкин.
Худога ибодат билан мурожаат қилаётган киши бу ибодатга ўзининг бутун қалбини бериши керак, чунки суст ибодат ваъзга энг ёмон тайёргарлик ҳисобланади. Суст ибодат тингловчиларда катта нафрат ўйғотиши мумкин!
Сизнинг бутун қалбингиз бу муқаддас ишга қуйилсин! Унга ўзингизнинг ҳамма кучингизни беринг. Ўзингиз билан Худованднинг тахтига ҳамма тингловчиларингизни эргаштириш учун ибодат қилинг!
Сизда ухлаётган Муқаддас Руҳнинг кучи билан йиғилишдаги ҳамма қатнашаётганларнинг истаги ва фикрини билдиришингиз ва биргина сизнинг овозингизда барча юзлаб сурувингиздаги бу муқаддас аланга бўлиб ёнаётган қалблар бирлашиши учун ибодат қилинг!
Ундан кейин бизнинг ибодатимиз мулоҳазали бўлиши керак. Ибодатда жамоатга келувчиларнинг ҳаётидаги энг кичик воқеалар ҳақида тилга олиш керак, демоқчи эмасман.
Жамоатдаги ибодатни ҳафта давомидаги янгиликлар учун газетага айлантириш ёки жамоатга қатновчиларнинг ҳамма туғилишлари, ўлишлари ва никоҳларини санаб ўтиш шарт эмас.
Лекин жамоатга қатновчиларнинг ҳаётидаги энг муҳим воқеалар ғамхўр чўпон томонидан ибодат билан эсга олиниши керак. У ўз биродарларининг ҳамма хурсандчиликлари ва қайғуларини Худонинг тахтига кўтариши ва ўз сурувининг барча синовлари, ишлари, мажбуриятлари ва ташаббусларида Худонинг марҳаматини сўраши лозим.
У Худодан жамоатига қатновчиларнинг сон-саноқсиз гуноҳларини кечиришини сўраши керак, ва ниҳоят ибодатингизни жуда узун қилманг. Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ўз поёнига етди, бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.