2:36

Воизхонлик 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар хамма ваъзлар тирик, ҳаётбахш, кучли, ишончли ва ибратли бўлиши лозим бўлган маълум мазмунга эга бўлиши керак.

Азиз биродарлар, биз минбарга ўзимизнинг нотиқлигимизни кўрсатиш учун эмас, балки тингловчиларга юқори даражада жиддий, чуқур ҳақиқатларни, ҳаёт ҳақикатларини бериш учун чиқамиз ва шунинг учун фақат биргина чиройли, лекин ҳеч нимани билдирмайдиган иборалар билан қутула олмаймиз.

Бизнинг фикрларимизни қамраб оладиган жабҳа қарийб чексиздир ва шунинг учун, агар бизнинг ваъзимиз қуруқ ва кучсиз бўлса, биз баҳона қила олмаймиз.

Агар биз халққа Худонинг элчилари сифатида гапирсак, биз материалнинг етишмовчилигидан шикоят қилишга ҳақимиз йўқ, чунки биз халққа беришимиз керак бўлган нарса ўз-ўзича аллақачон бу материал билан тўлиб-тошган.

Биз бутун Инжилни минбаримиздан туриб айтиб беришимиз керак; биз унинг юқорисидан туриб уни бир вақтлар Худованднинг ўзи ва ҳаворийлар томонидан одамларга топширилган бутун имонни замонавий масиҳийларга ваъз қилишимиз керак.

Исо Масиҳ таълимотидаги ҳақиқат ҳалққа шундай берилиши керакки, халқ нафақат муқаддас хушхабарни эшитсин, балки уни тушунсин ҳам. Биз «номаълум Худонинг» меҳробида хизмат қилмаймиз;

«Сенинг исмингни билган Сенга умид қилади»- деб ёзилган Зотни қадрловчиларидек ваъз қиламиз. Ваъзни «жойлай олиш»ни билиш жуда фойдалидир, лекин бу «жойлай олиш» учун материал бўлмаса унда нима қилиш керак?

Ким фақат «жойлай олиш»ни билса, у худди гўштни зўр қилиб кеса оладиган, лекин бўш идишнинг олдида турган инсонга ўхшайди. Фақат оддий лўттибозларгина агар ўз ваъзини яхши, қизиқарли кириш билан бошласа, уни равон ва чиройли айтса, баланд овоз ва дабдаба билан якунласа, ҳаммасини талаб этилганидек бажардик- деб тасаввур қилишлари мумкин.

Исо Масиҳнинг ҳақиқий хизматкори эса ваъзнинг биринчи, энг асосий афзаллиги унинг ташқи баёнида эмас, балки у ифода қиладиган ҳақиқатларда мавжуд эканлигини билади.

Бундай ҳолда мазмуннинг ва панд-насиҳатнинг камбағаллиги ўрнини ҳеч нима боса олмайди. Шунинг билан азиз биродарлар бугунги мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top