3:39

Воизлик 44

MP3

Ўзбекларда шундай бир мақол мавжуд. “Емаган сомсага пул туламоқ” деб айтилади ушбу мақолимиз. Ўйлаймизки бугунги эшттиришимизда ушбу мақолни ишлатишимиз ўринли бўларди. Сизлар қилмаган ишда сизларни қачондир айблашганмиди? Шунда сизлар нимани ҳис қилгансизлар? Келинглар, бу вазиятга бошқача қарайлик. Сизлар қилган иш учун кимдир қачондир айбни ўз бўйнига олганмиди? Сизлар нотўғри қилган ҳаракатингиз учун кимдир жазо тортганмиди? Исони ҳибсга олиши ҳақида бўлган воқеани ўқиганимизда, хар биримиз бу ҳақида ўйлаб кўрайлик.

Исо ва Унинг шогирдлари эндигина Фисиҳ байрамида бирга иштирок этишди. Кўча қоронғи эди. “Сўнгра Гетсемания деган бир жойга келдилар. Исо шогирдларига: Мен ибодат қилгунимча, сизлар бу ерда ўтириб туринглар, — деди. Бутрус, Ёқуб ва Юҳаннони Ўзи билан бирга олган Исо ваҳимага тушди ва қаттиқ қайғура бошлади. Шогирдларига: Менинг жоним ўлим олдидалигини сезиб, жуда қийналмоқда. Шу ерда қолинглар-да, сергак туринглар, — деди. Бир оз нари кетиб ерга йиқилди, агар иложи бўлса, бу соатнинг алами мени четлаб ўтсин деб ибодат қилди. Эй азиз Отам! – деди. Сен ҳамма нарсага қодирсан, бу заққум косани Менинг ёнимдан ўтказиб юборгин. Лекин Менинг истаганим эмас, Сенинг истаганинг бўлсин” Марк 14:32-36.

Албатта кимдир айтиши мумкин, Исо Масих хамма нарсага қодир эдику деб. Лекин У ер юзига ташриф бюрганида Раббимиз инсон қиёфасида бўлганлигини эсимиздан чиқармаслигимиз керак. Исо Худо бўлганидан ташқари У инсон ҳам эди. Унга, У бошдан кечириши керак бўлган даҳшатли нарсалар билан учрашиш жуда қийин эди. У, бизнинг Қутқарувчимиз бўлиши учун ҳеч ким ҳеч қачон ўтмаган оғир азоблардан ўтиши кераклигини биларди “Шогирдлари олдига қайтиб келгач, уларни ухлаб ётган ҳолда кўрди. Бутрусга деди: Симун! Ухлаяпсанми? Бир соатгина ҳам уйғоқ ўтира олмадингми? Васвасага тушмаслик учун хушёр бўлиб, ибодат қилиб туринглар. Руҳ тетик, тана эса заифдир.

Исо яна бориб, ўша сўзларни айтиб ибодат қилди. У қайтиб келиб, шогирдларини яна ухлаб ётган ҳолда кўрди. Уларнинг кўзларини ғафлат босган эди. Унга нима деб жавоб беришларини билмас эдилар. Учинчи марта бориб келиб, Исо шогирдларига деди: сизлар ҳали ҳам бепарво ухлаб, роҳатланиб ётибсизларми? Бас энди, мана вақт-соати келди, Инсон Ўғли гуноҳкорлар қўлига тутиб бериляпти. Туринглар, кетайлик! Мана, Менга хиёнат қилувчи яқинлашиб қолди. Исо ҳали гапириб турганида, ўн икки шогирдидан бири Яҳудо қўққисидан келиб қолди. Унинг ёнида олий руҳонийлар, уламолар ва оқсоқоллар томонидан юборилган, қилич ва таёқ ушлаган оломон бор эди.

Яҳудо келибоқ, Исога яқинлашди-да: Устоз! Устоз! – деб Уни ўпди. Шу онда одамлар Исога даст солиб, Уни ушлаб олишди” Улар буни англашмаган бўлса керак, лекин Яҳудо ва Исони ҳибсга олиш учун келган одамлар шайтон бошқарувида эдилар. Бугунги кунда одамлар бу ҳақида ўйламасликлари ҳам мумкин, лекин агар улар Худонинг Каломига қарши чиқсалар ёки Унга эътибор бермасалар ҳамда Исога Худо юборган Қутқарувчидек ишонмасалар, улар ҳам шайтонга қулоқ солаётган бўладилар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top