2:51

Воизхонлик 04

MP3

Ассалому алайкум азиз тингловчилар, сиз азиз биродарларимиз билан соғ саломат мавзуларимиз орқали бўлсада учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Кўпчиликнинг буюк илоҳий ҳақиқатлар ҳақидаги ноаниқ гаплари, бошқаларнинг Худо Каломининг асосий таълимоти ҳақидаги мавҳум тасаввурлари, афсуски, танқидга танқидбозлик учун кенг майдон очиб берди.

Биродарлар, агар сиз ҳақиқий илоҳиётчилар бўлмасангиз, у ҳолда сиз ваъзчи унвонида ҳеч ким эмассиз! Сиз яхши нотиқлар бўлишингиз мумкин ва ажойиб гаплар айтишингиз мумкин, бироқ Инжилни ҳақиқий билмасдан туриб ва бошқаларга ваъз қилиш қобилиятисиз сиз фақат «жарангловчи мис ёки жарангловчи мисдан ясалган мусиқа асбоби» бўласиз.

Сафсатабозлик кўпинча ваъзхоннинг илоҳиёт бўйича билимсизлигини яширувчи анжир барги бўлиб хизмат қилади. Соғлом ва ҳақиқий ибрат ўрнига баландпарвоз гаплар, кучли, бамаъни фикрлар ўрнига баланд риторик иборалар берилади.

Азиз биродарлар, бундай бўлмаслиги керак. Керагидан ортиқ бемаъни декламация ва руҳий озуқанинг етишмовчилиги ваъзхонлик минбарини баландпарвоз сафсатабозлик идишига айлантиради ва тингловчиларда ҳурмат ўрнига нафрат ўйғотади.

Агар биз, ваъзхонлар, жамоатимизга келаётганларга таълим бера олмасак, уларга ҳақиқий руҳий озуқа бера олмасак, у ҳолда биз кучимизни бошқа соҳада синаб кўрганимиз яхшироқдир.

Акс ҳолда биз Рим шаҳри ёнаётган вақтда мусиқа билан шуғулланаётган ва бутун халқ очликдан ўлаётган бир пайтда ўз театр саҳнаси учун қум олиб келишга Александрия шаҳрига кемаларни жўнатган император Неронга ўхшаб қоламиз.

Шунинг учун биз ҳар қандай ваъз бой ибратли мазмунга эга бўлишини; сўнгра бу тузилиш матнга мувофиқ келишини талаб қиламиз. Риторика қоидаларига кўра ваъзнинг мазмуни матндан келиб чиқиши лозим ва бу қанчалик аниқ бажарилса, шунчалик яхшидир; ҳар ҳолда у ҳеч бўлмаганда матнга яқинроқ муносабатда бўлиши керак.

Руҳий талқин учун катта жой қолдириш мумкин, лекин фақат бу эркинлик тартибсизлик томонга ўзгармаслиги керак ва ҳеч қачон ваъз ва матн ўртасидаги алоқаларни унутмаслик лозим.

Кўпчилик ваъзхонлар одатда матнни айтиши биланоқ у билан хайрлашадилар. Танланган жойни ўқишга ҳурмат бажо келтириб, улар у билан кейин нима қилишни билмайдилар. Улар мана шу қизиқ жойда шляпани кийиб яна янги, тоза дала ва яйловларни излаб кетадилар. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз нихоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top