2:45

Воизхонлик 06

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна соғ саломат учраша олганимиздан Худовандга миннадормиз.

Азиз дўстлар, шундай қилиб, сиз ўз ваъзларингиз учун шундай кенг кўламли материалга эгасизки, бу энг илоҳий руҳланганликдан, доим тирик ва янги бўлган Худонинг Каломидан сиз учун ҳар сония, ҳар дақиқа униб чиқади ва бу худди ердан бинафшалар ва наврўзгуллар кўкариб чиққанга ёки мумкатакдан оқиб чиқаётган асалга ўхшайди.

Сиз нимаики ваъз қилсангиз, ҳақиқатдан ҳам ибратли ва инсон ҳаётида маънога эга бўлиши учун ҳаракат қилинг. Қурилишингизни ёғочдан, сомон ва хашакдан эмас, балки олтин ва кумуш, қимматбаҳо тошлардан қуринг.

Сизни минбарни янада қўпроқ камситишдан огоҳлантириш шарт эмас, деб ўйлайман, акс ҳолда, бу ерда машҳур ваъзхонларнингнинг мисолини келтириш мумкин бўлган бўлар эди.

Бу лақма саргузашт изловчи одатдагидек ҳафта давомида бўлган воқеаларни минбарда айтадиган ўзининг ҳазиломуз қилиқларининг мавзуси қилиб танлаган ва якшанба кунлари ҳам худди шу тарзда ўзининг тингловчиларига турли илоҳий мавзуларда гапирган воизхонлардир.

Уларнинг «шон-шуҳратини» унинг бемаъни, ўткир ҳазиллари, шунингдек, гапириш оҳанги ва имо-ишоралари ташкил қилар эди. Бир сатирик улар ҳақида шундай деган эди. «Маъносиз гаплар оқими уларнинг оғзидан тўхтатиб бўлмайдиган даражада отилиб чиқмоқда».

Жаноблар, агар бирор киши биз ҳақимизда ҳам шунга ўхшаш фикрни айтганида эди, биз умуман туғилмаганимиз яхшироқ бўлар эди; ҳеч бўлмаганда абадий бахтиёрликни йўқотишдан қўрқиб, биз дунёвийлик ҳақида эмас, абадийликнинг буюк ҳақиқатлари ҳақидагина минбарда гапиришимиз шарт.

Бу қурилишларни сомон ва хашакдан қуришнинг яна кўп бошқа қизиқ йўллари бор, лекин биз унга алданмаслигимиз керак. Бу танбеҳ айниқса дабдабали иборалар ва лотинча цитаталарни фикрнинг ҳақиқий теранлиги билан аралаштириб юборадиган жаноблар учун муҳимдир.

Гомилетика бўйича айрим ўқитувчилар сўзлар билан бўлмаса, ўзларининг мисолида айнан шундай иборалар ва дабдабали жаранглайдиган сўзларнинг қўллашни тавсия қиладилар.

Бу ўқитувчилар ёш ваъзхонлар учун жуда хавфлидир. Чунки ўсиб келаётган ёш воизхонларни биз эски авлод яхши тарбиялай олишимиз зарур. Токи улар биз қилган хатоларни такрорламасин. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top