3:07

Воизлик 112

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна эфирда сиз азизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Мен Ғолиббек бугун радио қаршисидаман. Азизлар, инсон томонидан содир этилган гуноҳнинг эвазига Худованд, талаб қилаётган якка-ю ягона истак, кимдир Ўз жонини бошқалар ҳаётга эришиши учун фидо қилиши керак эди.

Бу бир қарашда унчалик қийин масалага ўхшаб кўринмайди. Лекин муаммо шунда эдики, ўша биз юқорида айтиб ўтган кимдир, гуноҳсиз ва бенуқсон бўлиши лозим эди. Ер юзида яшаётган инсонлар орасида эса бундай инсон топилмасди. Чунки тўкилажак қон муқаддас бўлиши керак эди. Шунинг учун ҳам бу масала бўйича Худованд биз инсонларга яна бир ажойиб имконият яратиб берди.

Бу имконият эса барчамизга яхши маълум. Қон тўкилиши эвазига Худованднинг адолати амалга ошиши керак. Худованд шундай деган эди: ”Мен қонни кўраман ва сизларни четлаб ўтаман”. Масиҳнинг тўккан қони Худовандни қониқтира олди. Ҳар биримизга яхши маълум, имонга келишдан олдинги ҳаётимизда содир қилган гуноҳларимиз ҳеч биримизни виждонимизни қийнамасди.

Имонга келиб Худованднинг Муқаддаслигини ва гуноҳни қанчалик жирканчлигини билиб олдик ва виждонимиз қайта уйғонди. Содир этган гуноҳимизни тушуниш ва айибдорликни ҳис этиш баъзида шунчалик кучли бўладики, ҳатто бизни жуда қийин аҳволга солиб қўйиши ҳам мумкин. Шундай пайтларда кўпчилигимиз Масиҳнинг тўккан қонини таъсирини назаримиздан четда қолдирамиз.

Бъазида қилган катта гуноҳларимиз бизни шундай айиблайдики, ҳатто энди мени Худованд кечира олмайди, Масиҳнинг тўккан қони бу гуноҳимни юва олмайди деган фикрга борамиз. Азизлар, бундай фикрни албатта шайтон бераётгани маълум. Чунки Худован ҳамма нарсага қодир. Агар У мени кечира олмайди деб ўйласак, Худовандни кучини чегаралаб қўямиз.

Унинг эса куч ва қудратининг чегараси йўқдир. Албатта, буларнинг барчаси, Масиҳнинг тўккан қони Худованднинг кўз ўнгида қанчалик қимматли эканини тан олмасаккина содир бўлади. Азиз радио тингловчи биродарлар, шундай пайтларда ҳеч қачон ўз ҳис-туйғунгизга суянманг. Чунки тўкилган қон биринчи галда Худованд учундир.

Тўкилган қонни биринчи бўлиб Худованд кўради. Бизнинг вазифамиз эса тўкилган қонни Худован қанчалик қадр-қимматли деб қабул қилган бўлса, шунга ишониш ва уни қабул қилишдан иборат бўлмоғи лозим. Шундагина биз ҳам Масиҳнинг қони биз учун ҳам қанчалик қадрли эканини ҳис қила оламиз. Азизлар, Худованд Масиҳнинг тўккан қони бутун одамзоднинг қилган гуноҳларини кечириш учун етарли деб айтди. Биз шунга ишонишимиз керак.

Ҳурматли радио тингловчи мухлислар, шу ерда бугунги суҳбатимизга якун ясаб, сизлар билан хайрлашамиз. Яна радио орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top