MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азизлар Муқаддас Китобнинг хатосизлиги воқеаларнинг баёнини, одамларни, жойларни, насл-насабларни ижтимоий шароитларни ва сиёсий равнақлигини тарихий ишончлилигидан ҳам иборат.

Билим кўпайгани сари нотўғри ғоялар ва тахминлар рад этилади. Мактабларда ва университетларда ўқув қўлланмалар доим ўзгариб туради, аммо Муқаддас Китоб эмас.

Муаллифлар ўша замоннинг хато эътиқодларининг таъсирида бўлганлар, лекин Худо уларни хатолардан эҳтиёт қилган, чунки улар Муқаддас Китобга кириб қолиши мумкин эди.

Шунинг учун Муқаддас Китобда айтилаётганлари бугун ҳам ишонарлидир. Ваҳоланки, ер юзида ҳамма нарсага бир хил фикр билдирадиган икки инсон топилмайди, шундай бўлсада, Худо Муқаддас Китоб муаллифларини улар бир мавзуда ёзаётганларида бир-бирига қарама-қарши фикрлардан сақлаган.

Замонавий тарих муаллифлари ўз миллати сардорларининг айбдорлигини ошкора этмаслиги мумкин, лекин Муқаддас Китоб одил ва холисдир, ҳамда тарихий воқеаларни баён этишда батартибдир.

Муқаддас Китоб одамларнинг нафақат яхши томонларини кўрсатади, балки уларнинг камчиликлари ва гуноҳкорликларини ҳам аён этади. Бу одамларнинг хатоларидан биз хулоса чиқариб ўрганишимиз мумкин.

Муқаддас Китоб ҳеч қандай камчиликларни яширмаганини, унинг хатосизлигини биз ҳар қайси бетида кўрамиз. Археологлар Муқаддас Китоб ёзувларининг аниқлигини исботловчи ёдгорликлар ва битикларни топишган.

Масалан, Ишаъё пайғамбар айтиб ўтган Саргон, Муқаддас Китоб танқидчилари томонидан афсонавий шахс ҳисобланарди. Лекин 1843 йилдаги қазилмалар чоғида, Фаранг археологлари бу шоҳнинг саройини топди.

Ишаъё пайғамбар ёзади, Саргон филистийларнинг Ашдўд шаҳрини забт этган. Бу воқеа Саргон саройининг деворларида тасвирланган ва археологлар уни тушунтириб берган.

Бизнинг давримизнинг жиддий олимлари энди Муқаддас Китобнинг даъволари устидан мазах қилишмайди. Муқаддас Китобнинг кўп маълумотларини археологлар текшириб чиққан ва уларнинг ишонарли эканлиги исботланган.

Филология нутқ келиб чиқиши ва равнақи, тилларнинг фарқ этилишини ўрганувчи фан. Ушбу фаннинг мутахассислари кўп топилма ва ёзув ёдгорликларини тадқиқот қилиб, улар Муқаддас Китоб башоратлари амалга ошганини тасдиқлашини кўрсатмоқдалар. Азизлар шу ерда мавзумизга якун ясаб сиз билан хайрлашамиз. Омон булинг азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top