3:36

Худога “Йўқ” дейишнинг оқибати

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Қадрдон биродар биз ҳали ҳам ўша Бутруснинг Исога итоат қилгани ҳақидаги ҳикояни таҳлил қилаяпмиз. Эсингизда бўлса, ўтган сафар Бутрус Исонинг гапига итоат қилгани учун, мўл-кўл жисмоний барака олганидан ташқари, кўзлари очилиб Исо Масиҳнинг кимлигини ҳам билиб олди. Тасаввур қилинг, агар ўша куни у “Йўқ, мен бормайман. Мана, бошқалардан илтимос қил, улар Сени қайиққа солиб овга олиб боришади” деганида нима бўларди? Нима бўлишини ўйлаб кўринг. Шундай бўлганида биз Симон Бутрус ким бўлганини ҳатто билмас эдик. Унинг исми Каломда ёзилмаган бўларди. Худо сиз учун тайёрлаб қўйган аъло нарсалардан бебаҳра қолманг. Шундай пайтлар бўладики, ҳаётда қандайдир қарор қилишда Худога эътироз билдирасиз. Бу нарса ҳаммада бўлади. Худо буни тушунади, хафа бўлмайди. У ҳеч қачон “Бўлди, сени унутаман” демайди.

Narrator 2 Кўпинча, биз ҳар томонлама қараб, инсоний фикр билан “мен шундай қиламан” деганимизни У тушунади. Хафа бўлмайди. Шуни билингларки, ҳаётингиз учун энг яхши режа Унинг режаси. Унинг режасида кутилмаган ажойиб мукофотлар ҳам бор. Иш, пул ёки бошқа нарсаларда ҳар доим ҳам фойда олмаслигингиз мумкин. Бироқ сизга нима бўлади? Исонинг назарига тушасиз, Унинг садоқатига эришасиз. У сизнинг гуноҳларингизни кечиришни, сизга содиқ бўлишни, Ўзини сизга бағишлашни истайди. Сиз Унинг издошларидан бири бўлишингизни истайди. Ўз муҳаббатини ва бунга қўшимча қилиб бошқа ҳамма нарсаларни сизга беришни истайди. Мулоҳаза қилинг — қайиқни буриш, бир сўз билан айтганда, битта қарор Бутруснинг бутун ҳаётини ўзгартириб юборди. У Масиҳнинг издоши бўлди ва Худо уни Янги Аҳд давридаги Пасҳа байрамида ажойиб тарзда ишлатди.

Narrator 1 Пасҳа байрамига тайёргарлик кўришни Исо кимга топширди? Симон Бутрусга. Тарихий маълумотлардан маълумки, Исо Масиҳнинг издоши бўлгани учун Бутрусни ҳам хочга михламоқчи бўлишади. Бироқ у шундай деган: “Мен Устозим каби хочга михланишга лойиқ эмасман. Мени оёғимни осмонга қилиб михланглар. Хочга михланиш шарафига лойиқ эмасман”. Ақл бовар қилмайдиган вазиятда Худога итоат қилган бу балиқчи учун Худо нималар қилганига қаранг. Худо сиз учун нима қилади? У сиз учун нима қилишини айтай. У сизга Ўзи ҳақида шу пайтгача сиз билмаган нарсаларни тушунтиради. Эҳтимол, У сиз учун тайёрлаб қўйганларни олишингиз ва Унинг иродаси бўйича яшашни бошлашингиз учун ҳаётингизни Унга топширишингизни ва ўзингизни бағишлашингизни кутиб тургандир. Сизнинг ҳаёлларингиз Унинг ҳаёллари билан уйғунлашиб кетади. Бундан бебаҳра қолишни истамассиз?!

Narrator 2 Худога итоат қилмаслик орқасидан бирон фойда топасизларми? Йўқ, тополмайсиз. Унинг йўллари энг тўғри йўлдир. Ҳаётда нималарни бошдан кечираётганингизни билмайман, бироқ сизлардан сўрайман – Исо Масиҳни ўзингизнинг шахсий Нажоткорингиз, деб ишонганмисиз? Йўқ, ундай бўлмаган. Бунга вақтим бўлмаган. Бунга ҳожат йўқ, деб ўйлайман. Ҳа, сиз шундай жавоб берасиз. Демак, ҳаётда излаётган нарсангизни алмаштириб бўлмайди. Сиз ҳеч қачон етарли пулга, обрў-эътиборга эга бўлмайсиз. Гуноҳларингиз кечирилмагунича Исо Масиҳ билан алоқаси бор одамлар эришган нарсаларга сиз эриша олмайсиз. Муқаддас Руҳ келиб ичингизда макон қилиши керак. Шунда тинч ва қувноқ ҳаёт кечиришингиз учун керак бўлган доноликка, билимга ва тушунчага эга бўласиз. Қолаверса, ҳаётингиздаги энг қийин, ҳафачилик ва тушкунлик вақтида ҳам шодлик ва ишонч ҳисси сизни тарк этмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top