2:48

Ожизлик 02

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азизлар билан яна ғойибона учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, ҳаворий Павлус шундай деган: “Масиҳнинг қудрати менда амал қилсин деб, янада кўпроқ, бажонидил ўз заифликларим билан мақтанаман.

Шу сабабдан Масиҳ учун заифликларга, озорларга, муҳтожликларга, таъқиб ва сиқувларга йўлиққанимда, қаноат ҳосил қиламан.” 2 Коринфликларга мактубининг 12 боби 9 ва 10 оятлари.

Албатта бир қарашда бу бирор маъно билдирмайди. Биз ожизлигимизга қаноат ҳосил қилмасдан, улардан озод бўлишни хоҳлаймиз. Аммо қаноат қилишимиз Худонинг яхшилигига бўлган имонимизнинг тасдиғидир.

Бунинг маъноси шундай: “Худо, Сен мени севасан ва мен учун энг яхши нарса нима эканлигини биласан.” Павлус бизга ожизлигимизга қаноат қилишимиз учун бир қанча сабабларни айтиб ўтади.

Биринчидан, улар бизни Худога таянишимизга ёрдам беради. Худо унинг камчилигини олиб ташлашни рад қилганига ишора қилиб, Павлус шундай деган: “Шу сабабдан Масиҳ учун заифликларга, озорларга, муҳтожликларга, таъқиб ва сиқувларга йўлиққанимда, қаноат ҳосил қиламан.

Чунки заиф бўлсам, қудратим ошар экан.” 2 Коринфликларга мактубининг 12 боби 9 ва 10 оятлари. Азизлар, қачонки сиз ўзингизни ожиз ҳис қилсангиз, Худо сизга Унга таянишингизга ишора қиляпти.

Бизнинг ожизлигимиз манманликдан сақлайди. Улар бизни камтарин қилади. Павлус шундай деган: “Менга келган одатдан ташқари ажойиб ваҳийлардан ўзимни ҳаммадан юқори тутмаслигим ва кибрланиб кетмаслигим учун, менинг баданимда бир ниш, мени ниқталайверадиган бир шайтон элчиси берилди.”

Худо кўпинча бизнинг кучимизга бизнинг ожизлигимизни ҳам шерик қилиб қўйиш орқали ўзлигимизни текшириб туради. Чегараланиш бизни тез юриш ва Худодан олдин юришимиздан сақлайди.

Гидъўн Мидияликларга қарши курашиш учун 32 000 кишилик армия тўплаганида, Худо улардан 300 кишинигина, 450 тадан бирини танлади ва улар 135 000 кишилик душман армиясига қарши курашдилар.

Бу фалокат учун аниқ белги бўлиши мумкин эди, аммо Худо бу орқали Исроил халқига уларнинг эмас, балки Ўзининг буюклигини кўрсатишни хоҳлади. Бизнинг ожизликларимиз ҳам имонлилар ўртасидаги биродарчилигимизга доимо далда бўлади. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top