MP3

Ассалому алайкум. Бир эркакларга таалуқли бўлган пул, оила, иш мавзулари ҳақида суҳбатлашдик. Бироқ инсон ҳаёт экан унга яқин дўст керак. Аёлми, эркакми дўстга муҳтож. Дўстнинг қандай бўлиши ҳақида аниқлаштириб олишдан олдин, Муқаддас Каломдан бир парча келтирсам: «Довуд…деди: — Сен мени яхши кўрасан, буни отанг ҳам яхши билади, Йўнатан нима қилишимни билмай қўя қолсин, акс ҳолда азоб чекади, деб ўйлайди. Худо шоҳид! Жар ёқасида турибман. ― Тила тилагингни, сен учун бажо келтираман, — деди Йўнатан”. Агар мантиқан олиб қарайдиган бўлсак, шоҳнинг ўғли, ўзининг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган киши билан дўст бўлмайди. Аксинча улар бир-бирига душман бўлишлари керак. Бироқ Худованд Йўнатан орқали Довудга меҳрибонлик қилди. Йўнатан шоҳ ўғли бўлишига қарамай, Довуднинг чин дўсти эди. Муқаддас Каломда Довуднинг Йўнатандан бошқа дўсти ҳақида ёзилмаган.

Яқинда мен қаттиқ тушкунликка тушиб қолдим. Ишимни йўқотдим, молиявий аҳволим ҳам танг аҳволда қолди. Кимга ва қаерга ёрдам сўраб боришни билмадим. Танишлариб кўп-у, бироқ шу аҳволимда менга ёрдам беришларига кўзим етмайди. Биргина яқиним бор аммо унинг олдига шу аҳволда боришга уяламан. Ғурурим йўл қўймайди. Унинг топиш-тутиши яхши, мендан кўра бойроқ. Баъзида унга ҳасад ҳам қилардим. Қийнала-қийнала, ўзим билан курашиб, «Нима бўлса бўлди, унинг олдига бораман”, деб аҳд қилдим. Дўстимнинг олдига бордим. У ҳеч қандай ортиқча гапсиз, мени эшитди. Суҳбат давомида: “Сен ундай қилишинг керак эди, бундай қилишинг керак эди”, деб маслаҳат ҳам бермади. У менинг сўзларимни охиригача тинглади-да, меҳр билан: «Дўстим, сенга ҳозир қандай маслаҳат беришни билмайман, аммо шундай қийин аҳволгда экансан, ҳеч ҳам қайғурма. Менда пул бор. Бу пул иккимизга ҳам етади. Ҳеч ҳам ташвишланма”, деди.

Ундан бу жавобни кутмаган эдим. У ерга юрагимни бўшатиб олиш ва бирор бир жўяли маслаҳат олиш олиш ниятида боргандим. Бироқ ундан бунчалик марҳаматни кутмаган эдим. Унинг уйидан қайтар эканман, “Шу пайтгача ёнимда шундай яқин дўстим борлигини билмаган эканман”, деб ўйладим. Мен яқин дўстим ким эканини билиб олдим. Шундан сўнг Худованд дўстим орқали менга меҳрибончилик қилганини ҳис қилдим. Бунинг учун Унга шукрона айтдим. Худо мени ташлаб қўймаслигига ишончим янада ортди. Шу воқеадан сўнг ишларим аста-секин изига тушиб кетди. Сизда-чи? Сизнинг ҳам шундай яқин дўстингиз борми? Ким биландир бирга тушлик қилгингиз келиб қолса, бирга тушлик қиладиган танишингизни назарда тутмаяпман. Бир неча йиллардан буён ёнингизда бўлган ҳақиқий дўстингиз борми? Бирор кулгили нарса айтсангиз сиз билан бирга куладиган, дардлашишга муҳтож бўлганингизда сизни эшитадиган, қийин аҳволга тушиб қолганингизда сизга далда берадиган, дўстингиз борми?

Нега кўпгина эркакларнинг бундай дўстлари йўқ? Муаммо нимада? Биз мактаб ва олий ўқув юртини тугатар эканмиз, илгаргидай дўст орттириш ҳислатидан ҳам узоқлашиб борамиз. Уйланамиз, фарзандли бўламиз. Доимо иш билан банд бўламиз. Муносабат қилиш керак бўлса, ана хотин ва болалар бор. Улар ҳам эркакдаги бошқалар билан муносабат қилиш муҳтожлигини қисман бўлса ҳам қондиради. Баъзи эркаклар шунга қаноқат қилиб, иши билан банд бўлиб юраверади. Бироқ шундай пайтлар бўладики, бунда ҳақиқий дўст керак бўлади. Қийин аҳволингни тушунадиган, сенинг аслида қандай инсон эканингни биладиган дўст керак. Эркаклар дўстлик муносабатини бошлашга қийналадилар. Бундай ёшда дўстлик муносабатини бошлашдан кўра, борини ҳам ушлаб қолиш қийин бўлади. Дўстлар кейинги суҳбатимизга қадар, ҳақиқий дўстингиз кимлиги ҳақида ўйлаб кўринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top