2:49

Xудо олдида нолиш ва норозилик билдириш

MP3

Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Xудо осмон ва ерни яратганида ер осмоннинг нусхаси бўлишини ният қилган эди. Ерни кўрганлар худди осмонга қуйиб қўйгандек, осмоннинг копияси деб айтишини мақсад қилган эди. Шунинг учун шогирларига ибодат қилишни ўргатганида, Осмонда қандай бўлса ерда хам шундай бўлсин деб айтган. Соғайишинг учун жаннатга боришинг шарт эмас. Худо сени ерда худди жаннатда юргандек юришингни мақсад қилиб кўйган. »Раббимизнинг ибодатини» тушиниш учун, У билан бирлашиш ва мослашиш керак бўлади. Бошқача қилиб айтадиган бўлсам агар Xудо ва Унинг Каломига сингиб кетсам, У билан бирлашсам хаётим жаннат бўлади.

Жаннатда хамма нарса Xудога топинади. Биз Унга топинганда жаннат билан бирлашамиз яъни қўшиламиз. Фаришталар билан бирга Унга топинганда Xудога яқинлашаётганимизни сезамиз.

Жаннат ернинг омборхонасидир, у шу ердан таъминот олади. Худо яратган хамма нарса ер юзида эмас. Имоннинг мақсади сен ўша ерга кўтарилиб, у ердаги нарсаларни қўлга киритишдир. Xудо шу хақидаги хақиқатни чуқурроқ тушиниб олишинг учун фикрларингни кенгайтиради. Мен бунга ишонаман. Шукрона айтиб, дарвозаларидан киринг, Ҳамду сано айтиб, ҳовлиларига киринг. Шукрона айтиб, Унинг номини олқишланг! (Забур 99:4)

Ибодат пойдеворларидан бири шукрона айтишдир. Худога шукрона айтишдан мақсад нима? Бу Худо билан учрашишга хуқуқ беради. Бу рухий битимдир, яъни келишувдир. Сен Xудога сотиб олишинг керак бўлган рўйхатлар билан кела олмайсан. Бизнинг энг катта хатоларимиздан бири Xудо олдида нолиш ва норозилик билан келишдир. Бу сени Ундан узоқлаштиради. Энг биринчи қиладиган ишинг Xудо олдига шукроналар айтиб яқинлашиш бўлиши керак. Иброний тилида шукрона сўзи »Тода» дейилиб учта маънога эга. Xудо сен учун қилган, хозир қилаётган ва қилмоқчи бўлган, ишлардир.

Сен булар учун Унга рахматлар айтасан. Худонинг сен учун қилмоқчи бўлган ишлари пайғамбарчилик харакатини эълон қилиш демакдир. Хали эришмаган ёки олмаган нарсалари учун имон билан рахмат айтиш Xудога бўлган ишончингни билдиради. Биз Xудога олқишлар айтиб, мадх қилишни бошлаганда биз кўра олмайдиган, ноаниқ нарсаларни Xудо бизга очиб беради. Бу билан Xудонинг диққатини ўзимизга жалб қиламиз. Ўзимизни қодир Xудонинг хузурида турганимизни кўз олдимизга келтиришимиз мумкин. Унинг Номидан истаган нарсангни сўраб эришиш имконига муяссар бўлдинг ва У сўраганларингни амалгa оширади. Сўра ва бутун қалбинг билан бунга ишон.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top