3:01

Худо бизни ишлатади 05

MP3

Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азизлар билан яна ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан бенихоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, биринчидан, шу нарсани билишимиз керакки, одамлар Исо Масиҳни Раббим ва Нажоткорим деб ҳар хил шароитлар билан қабул қилганидек, Муқаддас Руҳга тўлиш ҳам ҳар хил шароитда кечади.

Мисол учун, бир киши миссионерлик компаниясида Масиҳни қабул қилиш таклифига жавобан, бошқа бир киши эса ўз уйида ёлғиз ҳолатда тиз чўкиб Масиҳни қабул қилади. Иккаласи ҳам қайтадан туғилди ва уларнинг ҳаётлари Масиҳнинг қудрати билан ўзгарди. Албатта, очиқ кўнгил, самимий одамлар орасида Нажоткор билан учрашиш ва “Масиҳда янги ижод” бўлишда бундан бошқа яна кўплаб ҳолатлар ва тажрибалар мавжуд.

Олижаноб масиҳийлар турли хил маънода ва турли хил йўллар билан Муқаддас Руҳга тўлишади. Яна шу нарсага аниқлик киритиш керакки, “Муқаддас Руҳга тўлиш” Муқаддас Руҳдан кўпроқ қабул қилиш дегани эмас, балки ўзимизни Унга кўпроқ топширишимиздир.

Биз Муқаддас Руҳга ўз ҳаётимизни топширар эканмиз, Унга тўлиб, бизнинг ҳаётимизда ва ҳаётимиз орқали ишлашга, Масиҳни янада улуғлаб Унга шараф келтиришимиз учун бизни бошқаришга Унга кўпроқ йўл очиб берган бўламиз.

Худони инсон қўли билан яратилган қолипларга сиғдириб бўлмайди. Аммо бузилмайдиган шундай руҳий қонунлар бор. Муқаддас Руҳ ҳар бир масиҳийнинг ичида яшагани учун, Исо ҳаворийларга буюрганидек:

“Қуддусда кутиб туриш”нинг зарурияти йўқ, Унинг ваколати учун шахсан тайёр бўлиш керак. Биз ўзимизни тўлиқ топширган дақиқадаёқ Муқаддас Руҳ бизларни Ўз куч-қудратига тўлдиради. Киши сокин, ёлғизликда қолиб Муқаддас Руҳга тўлиши мумкин, яна шунингдек, киши катта шаҳарнинг гавжум кўчасида кетаётиб ҳам Муқаддас Руҳга тўлиши мумкин.

Худди шундай ҳодиса Двайт Мудининг бошидан ўтган эди. Ҳатто шундай ҳам бўлиши мумкин-ки, киши Муқаддас Руҳга тўлиб, ўша пайтда ҳақиқатанда ўз хоҳишларини Раббимиз Исо Масиҳга топшириш учун унга бу чинакам истакни берган нарса нима эканлигини билмаса-да, лекин қандайдир ажойиб нарса содир бўлганини англайди.

Мен айтиб ўтаётган шу қадамлар билангина Муқаддас Руҳга тўлиш мумкин демоқчи эмасман. Буни тавсия этилишига сабаб, биринчидан, бу Каломга оид, иккинчидан, тажрибалар асосида. Муқаддас Руҳга тўлишни хоҳлайсизми? Бундан кўзланган мақсадингиз нима? Сиз бундан қандайдир завқ-шавқ олиш пайидамисиз, ёки Раббимиз Исо Масиҳга кўпроқ куч ва самара билан хизмат қилишни чин кўнгилдан хоҳлаяпсизми? Сиз бошқаларга ҳам Масиҳни топишларига ёрдам беришни чин юракдан хоҳлайсизми? Унда ўзингизни ва ҳаётингизни тўлиқ Худовандга топширинг. Азизлар, шу ерда мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top