Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Хокимият остида бўлишдан мақсад нима эканлигини яхшилиб тушиниб олайлик. Хокимият остида бўлишнинг энг асосий сабабларидан бири — химоядир. Хокимият остида бўлиш расмий хуқуққа эга қилади. Одамлар сенинг қандай уруғ ёки наслдан эканингни билмоқчи бўлишади. Муқаддас Калом даврида одамлар қандай насл-насабдан келганини билиш табиий хол бўлган. Насл-насаб орқали уларнинг кимлигини билишарди. Худо инсонни яратганида биринчи эркакни, иккинчи эса аёлни яратди. Aгар вазифани алмаштирсанг хокимиятни бузган бўласан. Xyдо қўйган тартиб бузилгани учун жамиятимиз хам бетартиб бўлиб кетган.
Худо ўрнатган хокимиятга паст назар билан қарайдиган оилаларда келишмовчилик ва тартибсизлик хукмрондир. Худо Одамни боққа бош бўлиш учун жойлаштирди. Худодан ташқари, Одам ато Мамо Xавонинг xaёти учун Xудонинг овозини номоён қилувчиси бўлди. Гунохдан кейин Момо Xaво иккинчи овозга қулоқ солди. Душман амрни бузди. У бош бўлган Одам Атога эмас, ундан камроқ хокимиятга эга бўлганнинг ёнига келди. У Одам Ато хиссий томондан боғланиб қолган кишига келди. Бунинг оқибати гунохга етаклаганини кўрдик. Иккинчи овозга қулоқ солсак гунохнинг оқибатини кўрамиз. Бу бегона овозни эшитганда нима қилишимиз керак? Биз унга »йўқ» деб, Xудонинг Каломини айтишимиз керак. Раббимиз хамиша бизларни мархаматлайди ва химоя қилади. Мен сени Xудо қўйган тартибга бўйсинишингни ва Xудонинг барокатларини эгаллашингни хохлайман. Ха, сени шундай қилишга чақирмоқчиман.
Баъзилар хаётда мағлуб бўлиб яшайди, чунки улар хамма нарсани индамасдан қабул қилаверадилар. Улар бошига келган хамма нарсани қабул қилавериш камтарлик деб ўйлашади. Исо шогирдлари билан қайиқда бўлган пайтни эсланг. Улар йўлда кетаётганида қаттиқ шамол эсиб манзилига етишга халақит қилди. Xa қаттиқ шамол тўсқинлик қила бошлади. Исо шогирдларига қайиқни орқага буринглар деб айтгани йўқ. Ўша вақтдаги вазиятни қабул қилгани йўқ. Бўшашиб, умидингни узсанг вазиятларинг кучайиб сенга хокимлик қила бошлайди, сен хокимиятингни унга бериб қўясан. Худо бизларга хаёт бўронлари устидан хокимият берди. Хаётда бирон нарсага интилиб, қаергадир бормоқчи бўлсанг тўсқинликлар чиқа бошлайди. Мақсадлар сари интилганда хам тўсиқликлар чиқа бошлайди. Тўсқинлик-йўлда ғов бўлиш, йўл тўсиш маъноларини билдиради. Биз уларни ман қилишимиз керак. Докторлар сенга айтган совуқ хабарни қалбингга қабул қилма. Муаммоларинг устидан хокимият олиб, шифоланганингни эълон қил. Инқироз ва совуқ хабарларни қабул қилма. Худонинг Каломига қарши бўлган хамма нарса устидан хокимиятни ишлат. Худо уларни хаётингдан улоқтириб ташлайди. Фақат кимлигингни билганингда хокимият билан гапира оласан. Худонинг Каломига биноан сен — Xудонинг фарзандисан. Уни қабул қилганларнинг ҳаммасига эса, Унга имон келтирганларга, У Худонинг фарзанди бўлиш ҳуқуқини берди. (Юханно 1:12)
Xyдонинг фарзандлари бўлганимиз учун ўзимизга буни гапиришимиз ва берилган хокимият билан нима қилишни билишимиз керак.
Бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.