3:00

Дарахтлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Атрофимиздаги дарахтлар бизнинг баҳри дилимизни очибгина қолмай, уларнинг мавжудлиги саломатлигимиз учун ҳам кони фойда. Шундай дарахтлар борки, улар ўзида катта миқдордаги фазовий энергияни тўплаб, уни атроф-муҳитга осон тарқатади ва ўз захирасини тез тўлдиради. Қуёш, ҳаво ва ердан қувватланиб, ўзинииг алоҳида хусусиятларини атрофдагиларга бўлишади. Булар донор дарахтлардир. Ҳар бир дарахт ўз қуввати билан кишини қувватлантиради. Эман, акас, кайин, заранг ва четан дарахтлари шулар сирасига киради. Ақлий меҳнат билан кўпроқ шуғулланадиган кишиларга эман қуввати ўта фойдали. У инсонга қувват бағишлаш билан бирга ёрқин фикрлашга кўмаклашади. Шу боис катта ёшдагилар бу дарахт ёнида ухлашни ёки кўпроқ ўтиришни маслаҳат берадилар.

Narrator 2 Қарағайнинг биоқуввати оғир ва қаттиқ хисобланади. Унинг бу хусусияти туфайли ҳам қарағайзорда узоқ вақт қолиш тавсия қилинмайди. Айниқса, юрак хасталиги бор ва боши кўп оғрийдиган беморлар учун хатарли, уларнинг шундоқ ҳам толиққан толалари бундай қувватни кўтара олмайди. Акас дарахтининг соф ва енгил биоқуввати ҳамма учун фойдали. Дарахт атрофида бўлиш киши кайфиятини кўтариб, руҳини енгиллаштиради. Дарахт кўпроқ аёллар учун фойдалидир. Заранглар хиёбони ҳақиқий биоқувват макони ҳисобланади. Бундай хиёбонда сайр қилган киши катта миқдорда қувват олади. Қайин бошқаларга ўхшамайдиган «ажойиб» хусусиятли дарахт. Ажойиблиги шундаки, ҳар қандай одамни ҳам хушлайвермайди. Қайин ёнига келган инсоннинг кайфиятини тез илғай олар экан.

Narrator 1 Инсон унга меҳрини бериб, эркаласа, у ҳам меҳр-шафоатини кўрсатади. Авлодлардан қолган яхши нақл бор: «Қайин кимни хуш кўрса, у доимо соғлом бўлади». Четан дарахтининг биоқуввати акасникига ўхшайди. У гарчи ҳар кимга мос тушсада, қувват бериш жиҳати бирмунча пастроқ. Энди тут дарахти ҳақида. Бу дарахт ҳовлингизда ўсаётган бўлса, ундан бироз шикоят ҳам қиларсиз. Чунки тутнинг мевалари етилган бир пайтда ерга тўкилиб, атрофни беўхшов кўринишга келтириб қўяди. Пишган мевалари ерга пақ-пақ тушмасидан олдин уддабурон бека сифатида дарахт шохлари остига матони боғлаб, қоқиб олинг. Уринишингиз зое кетмас, тутнинг бир донаси ҳам ерга тушмай, соғлиғингизни асраш учун хизматда бўлади. Ундан кейин анжирга ҳам   навбат келар.

Narrator 2 Ўзига ортиқча эътибор ва парвариш талаб этмайдиган бу дарахтингиз шундай ҳосил берсинки, ундан фақат ўзингиз эмас, қўни-қўшнилар ҳам баҳраманд бўлишсин. Ахир ёнгинамизда ўсаётган дарахту ўсимликлардан тузукроқ фойдаланишни билмаслик ўзингизга зиён. Биз таъриф бермоқчи бўлган анжир ҳам тутнинг яқин қариндоши ҳисобланади. Анжир экилганидан кейин 2-3 йилда мева бера бошлайди. Унинг камсуқумлигини айтмайсизми? Алоҳида ўғит ёки парваришни талаб этмайди, серсувликни ҳам кўтармайди. Дарахтнинг ўртача умри 60-80 йил, айрим жойларда эса худди ёнғоқ ва чинор каби 120-200 йил яшаши ҳақида маълумотлар бор.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top