2:54

Бел оғриғи

MP3

Ассалому алайкум. Жуда кўп аёлларнинг бел оғриғидан шикоят қилишларини эшитамиз. Уларнинг баъзилар бу бел оғриғи сабабини билсалар, баъзилари таҳмин қиладилар ҳолос. Умуман нега бел оғрийди? Бугунги суҳбатимиз давомида бу саволга жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Бели оғримаган киши ҳаётда кам учраса керак. Ҳозирги вақтда бел оғриғи фақат катта ёшли кишиларда ёки кексаларда эмас, балки ёшларда ҳам учрамоқда. Маълумки. Умримизнинг кўпини тик оёқда ўтказамиз. Тик турганимизда, юк кўтарганимизда, жисмоний иш қилганимизда, ҳатто сакраганимизда ҳам асосий оғирлик белимизга тушади. Шунинг учун белимизнинг умуртқа оралиғида қон томирлар қон билан яхшироқ таъминланган ва моддалар алмашинуви бошқа умуртқа оралиғларига қараганда яхшироқ ривожланган бўлади.

Булардан ташқари, оёқ ва бел нервлари бел умуртқа оралиғидан чиқади.

Бел умуртқаси бошқа умуртқаларга қараганда тез касалланади. Шамоллаш, турли инфекциялар, нохуш ҳоллар ҳам умуртқанинг бўйин ва бел қисмига таъсир қилиб, уни касаллантиради. Маълумки, умуртқа оралиғидаги бўшлиқда орқа мия жойлашган бўлиб, умуртқа поғонаси эса мускуллар билан ўралган бўлади. Бу мускуллар қанчалик қалин бўлса, улар умуртқа поғонасини бир-бирига шунчалик чамбарчас боғлаб, уларнинг меъёрида ишлашини таъминлаб туради. Аксинча, умуртқа атрофидаги мускуллар қанчалик юпқа бўлса, уларга тушган жисмоний куч анчагина ўзгаришларга олиб келади. Бунинг натижасида суяк фаолияти бузилади.

Умуртқа поғонасининг энг нозик бўлакларидан бири бўйин қисмидир. Шу туфайли бўйин қисми туғилиш пайтида жароҳатланиши мумкин.

Кейинчалик, айниқса ўсмирлик даврида моддалар алмашинуви жадаллашиши натижасида ҳосил бўлган чиқиндилар умуртқа ёнидан чиқадиган катта қон томирларни қисиб қўйиши мумкин. Бел оғриғи кишининг касбига боғлиқ бўлади. Белига тез-тез шамол тегиб турадиган ёки оғирлик тушадиган, тик оёқда туриб ишлайдиган одамлар белига зўр келиб, касалланиб қолиши мумкин. Масалан, шофёрлар йўлда терлаб кетаётган пайтида машина эшигини бирдан очиб, пастга тушганларида белларини шамоллатишлари мумкин. Бундай ҳол шофёрларда сурункали давом этади, натижада кўпчилиги бел оғриғи бўлиб қолади.

Бел оғриғи тикувчилар орасида ҳам кўп учрайди. Улар машинада иш тикаётганда, доимо энгашиб ўтиришади, натижада бел умуртқаси қийшайиб қолади-да, умуртқа оралиғидан чиқаётган нерв илдизлари қисилиб, вақти-вақти билан белда оғриқ пайдо қилади.

Зах жойларда ишлайдиган кишилардан ҳам бел оғриши мумкин. Булардан ташқари, умуртқа поғонасининг ўзидаги ўзгаришлар ҳам турли оғриқларга сабаб бўлади. Хўш, умуртқа поғонасида қандай ўзгаришлар рўй бериши мумкин? Бу саволга жавоб топишни истасангиз, бизнинг кейинги суҳбатимизни тинглашни унутманг. Унда бел оғриғини енгиш ва ундан ҳимояланиш ҳақида ҳам батафсил маълумотлар билан танишасиз. Ундан ташқари бизнинг www.nojot.com dilkash@najot.com сайтларимиз сизга дунё, кишилар билан муносабат, ҳаётда учрайдиган турли хил ҳолатларга тегишли бўлган бир-биридан қизиқарли ва фойдали маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top