Салом азизлар. Фақатгина Муқаддас Руҳгина имонлилар орасида ҳақиқий биродарчиликни барпо қила олади, лекин У буни бизнинг бағишланиш ва танловларимиз орқали етиштиради. Павлус бу маъсулиятни қуйидаги сўзларда тушунтиради, “Ўзаро тинч-тотув яшаб, Руҳнинг бирлигини сақлашга жон куйдиринглар.” (Эфесликларга 4:3) Муҳаббатга асосланган Масиҳий жамоатни етиштириш ҳам Худонинг кучи ҳам бизнинг ғайратимизни талаб қилади. Ачинарлиси, кўпчилик Масиҳийлар носоғлом муносабатларга эга оилада улғайиб, ҳақиқий биродарчилик учун керак бўладиган маҳоратга эга эмаслар. Улар Худонинг оиласида қандай ҳаракат қилиш кераклиги ва бошқаларга қандай муносабат кўрсатиш кераклигига муҳтождирлар. Бахтимизга, Янги Аҳд ҳаётни қандай бўлишиш ҳақида бир қанча кўрсатмаларга эгадир.
Павлус шундай ёзган, “Мен яқинда сенинг ёнингга боришни умид қилиб, ушбуни ёзиб қолдираман. …Худонинг хонадони – барҳаёт Худонинг уммати, ҳақиқат устуни ва пойдеворидир.”(1 Тимўтийга 3:14-15) Агар сиз сохта муносабатлардан чарчаган бўлсангиз ва кичик гуруҳингизда, якшанба кунги дарслар ва жамоатда ҳақиқий биродарчилик ва муҳаббатга асосланган жамоани ташкил қилмоқчи бўлсангиз, сизга бир қанча кескин қарорларни қабул қилиб ҳамда бироз таваккалчилик қилишингизга тўғри келади. Жамотани етиштириш самимийликни талаб қилади. Ҳаттоки баъзан муаммони четлаб ўтмоқчи бўлганингизда ёки бирор масалага эътибор бермаган тақдирда ҳам муҳаббат билан ҳақиқатни сўзлашингиз керак. Ён атрофимиздаги бирор киши ўзига ёки ўзгаларга гуноҳ орқали зарар келтираётган вақтда биз учун жим туриш осонроқ бўлсада, бу яхшиликка етакламайди. Кўпчилик кишиларнинг нотўғри иш қилаётганларида уларга ҳақиқатни тушунтирадиган яқин кишилари бўлмайди, шунинг учун улар ўзларини ҳалок қилишда давом этадилар.
Муқаддас Калом бизга “ҳақиқатни севги билан гапириш”ни айтади, чунки очиқ гапирадиган киши бўлмаса жамоатга эга бўлолмаймиз. “Самимий жавоб чинакам дўстликнинг белгисидир.” Баъзида бу гуноҳ қилишда давом этаётган ёки васвасага тушаётган кишини севги билан қарши олишни билдиради. Павлус шундай дейди, “Эй, Руҳ амри билан яшаётган биродарларим, агар бирон одам гуноҳ қилиб қўйса, уни мулойим руҳ билан тузатинглар. Унга ўхшаб васвасага йўлиқмаслигингиз учун ўзингизга эҳтиёт бўлинг. Бир-бирингизнинг оғриқларингизга ёрдамлашинглар, шундай қилиб Масиҳнинг Қонунини бажарган бўласизлар.” (Галатияликларга 6:1-2) Кўпгина жамоат йиғилишлари ва кичик гуруҳлар сохтакорликда қолиб кетадилар, чунки улар жанжалдан қўрқадилар. Қачонки ноқулайлик уйғотувчи бирор масала юзага келса, тинчлик ҳақида нотўғри тушунча пайдо бўлмаслиги учун бу масала четлатиб ўтилади.
Ҳар бир киши муаммо нимадалигини билади, аммо ҳеч ким бу ҳақда очиқ сўзлай олмайди. Бу ғийбат келтириб чиқарадиган сирдошликка тўла хаста вазиятни юзага келтиради. Павлуснинг ечими тўғри эди, “Шундай қилиб, ёлғонни рад этиб, ҳар бирингиз ўз биродарингиз билан ҳақиқатни гаплашинглар. Чунки биз бир-биримизга тананинг аъзоларидаймиз.” (Эфесликларга 4:25) Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.