“Энди биродарларим, сизларни Худонинг паноҳига ва Унинг иноятли каломига топшираман. Бу калом сизларни мустаҳкамлашга ва Худонинг бутун азизлари билан сизларга ҳам насиб этган мерос улушига сазовор қилишга қодирдир.” (Ҳав 20:32)
Салом азизлар. Руҳий ўсиш ёлғонларни ҳақиқат билан ўзгартириш жараёнидир. Исо шундай ибодат қилди, “Уларни ҳақиқатинг билан муқаддас қилгин. Сенинг каломинг – ҳақиқатдир.” (Юҳанно 17:17) Муқаддас бўлиш ваҳийни талаб қилади. Худонинг Руҳи Худонинг Каломини бизни Худонинг Ўғлига ўхшашимиз учун ишлатади. Исога ўхшашимиз учун биз ҳаётимизни унинг Каломи билан тўлдиришимиз керак.
Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шу йўсин Худонинг қули комил ва ҳар қандай яхши ишга қобил бўлади.”(2 Тимўтийга 3:17) Худонинг Каломи бошқа каломларга ўхшамайди. У тирикдир. Исо шундай деган, “Руҳ ҳаёт бахш этади, жисм ҳеч қандай фойда келтирмайди. Менинг сизларга айтиб келаётган сўзларим руҳдир, ҳаётдир.” (Юҳанно 6:63) Худо гапирганда нарсалар ўзгаради. Атрофингиздаги ҳар бир нарса – бутун борлиқ – “Худо айтгани учун” мавжуддир. Худо буни бутун борлиққа айтди. Худонинг Каломи бўлмаса сиз тирик бўлмасдингиз. Ёқуб таъкидлаб ўтганидек, “Худо ҳақиқат каломи орқали бизга ҳаёт бағишлади, чунки Ўз яратганлари орасида биринчи ўринни эгаллашимизни ҳоҳлади.”(Ёқуб 1:18)
Муқаддас Калом доктрина қўлланмадан кўра анча буюкдир. Худонинг Каломи ҳаётни бошқаради, имонни яратади, ўзгариш қилади, иблисни қўрқитади, мўъжизалар қилади, жароҳатларни шифолайди, характер ҳосил қилади, вазиятларни ўзгартиради, шодлик беради, душманликни енгади, васвасани барбод қилади, умидни кучайтиради, куч беради, онгимизни тозалайди, нарсаларни мавжуд қилади ва келажагамизни абадий кафолатлайди! Биз Худонинг Каломисиз яшай олмаймиз! Ҳеч қачон буни аниқ деб қабул қилманг. Сиз буни ҳаётингиз учун озуқа сифатида қабул қилинг. Аюб шундай деган, “Мен Сенинг Каломингни ҳар кунги нонимдан кўра кўпроқ истеъмол қилдим.” (Аюб 23:12) Худонинг Каломи мақсадингизни амалга ошириш учун керак бўлган озуқадир.
Муқаддас Калом бизнинг сутимиз, нонимиз, мазали овқатимиз ва ширинликларимиз деб аталган. Овқатланиш учун бу тўрт хил озуқа руҳий ўсиш ва куч олишимиз учун Муқаддас Руҳнинг менюсидир. Бутрус бизга шундай маслаҳат беради “Янги туғилган чақалоқ соф она сутини тусагандай, Худо каломини орзу қилинглар, токи у калом билан озиқланиб, ўсиб бориб, нажотга эришинглар.” (1 Бутрус 2:2) Ҳозирги кунда олдингидан кўра кўпроқ Инжиллар нашр қилинган, аммо фақатгина китоб жавонидаги Инжил қадрсиздир. Кўпгина имонлилар руҳий қўрқув билан касалланиб, руҳан нотўғри озуқланишдан оч қолиб ўлим даражасига келиб қолганлар. Исонинг соғлом шогирди бўлишингиз учун, Худонинг Каломида озуқланишингиз сизнинг биринчи устунлигингиз бўлиши керак. Исо буни “яшаш” деб атайди. У шундай дейди, “Агар Менинг каломимга риоя қилсангизлар, ҳақиқий шогирдларим бўласизлар.”(Юҳанно 8:31)
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.