3:12

Кўзни қамаштиргувчи яқинлик

MP3

«Биз ҳаммамиз очиқ юзимиз билан кўзгуга қарагандай, Раббимизнинг улуғворлигига қараб турибмиз. Улуғворликдан улуғворликка ўтганимиз сари, Раббимизнинг суратига томон ўзгармоқдамиз; бу эса Раббимизнинг Руҳи орқали содир бўлмоқда.» 2 Кор 3:18

Ассалому алайкум биродарлар! Суҳбатимизни Чиқиш китобидан бир парчани ўқиш билан бошлаймиз: «Майин зиғир матосидан тикилган ички пардани қилдир. Кўк, сафсар ва қирмизи иплар билан карублар тасвирини маҳорат билан ишлатиб, бу пардани безаттир. Акас ёғочидан тўртта устун ясат.

Устунларга олтин қоплатиб,уларга олтин илгакларни маҳкамлат. Кумуш тагликка устунларни биттадан ўрнаштир ва ички пардани устундаги илгакларга осдир. Чодирнинг шипидаги илгаклар қуйига осилиб турсин. Ички парданинг орқасига аҳд сандиғини олдириб кир. Ички парда Муқаддас хонани Энг муқаддас хонадан ажратиб туради.» Бу парчага кўра пардада кўк, сафсар ва қирмизи ранглар бўлган. Парда ортида эса Худованднинг аҳд сандиғи турарди. Аҳд сандиғининг икки ёнида эса Карублар қанотини ёзиб, аҳд сандиғини ёпиб туради. Забурда Довуд пайғамбар шундай дейди: «Сенинг чодирингда боқий қоларман. Қанотларинг соясида осойиш топарман». Биз ҳам Худованднинг қанотлари остида ҳотиржамликни ҳис қиламиз.

Бироқ бугун диққатимизни асосий нарсага, яъни пардага қаратамиз. Маъбаддаги парданинг мақсади муқаддас хонани Энг муқаддас хонадан ажратиб туриш эди. Парда Худонинг маконини ташқаридан ҳимоя қилибгина қолмасдан, ташқаридаги одамларнинг ҳам ҳаётини ҳимоя қиларди. Чунки Худованднинг ҳузурида туришга тайёр бўлмаган одамлар Худонинг қудрати ва нуридан омон қололмасдилар. Мусо Синай тоғида Худованд билан учрашди. Қирқ кечаю, қирқ кундуз ҳеч нарса емади. Тоғдан тушганида эса Худованднинг улуғворлиги унга ҳам ўтиб қолган эди. Юзлари шундай ёрқин бир нур таралар эдики, оқибатда Мусо юзига парда тутишга мажбур бўлди. Худованд Ўзининг ҳузурига кимни яқинлаштирса, ўша кишида ўзгариш пайдо бўлади. Мусо Худонинг ҳузуридан қайтгач, юзидан ёрқин нур порлади. Худонинг улуғворлиги ичимизда ўзгаришни уйғотади.

Балки айнан шунинг учун ҳам Худога яқинлашишдан қочармиз. Худога яқинлашган одамда албатта кўринарли ўзгариш пайдо бўлади.

2) Мусо юзининг порлаётганини билмаган. Худога яқинлашган одам ўзидаги ўзгаришни сезмайди, бироқ бу белги ёки ўзгариш пинҳона бўлмайди. Уни ҳамма кўриши мумкин. Унинг ҳузуридаги улуғворлиги бизнинг онгимизга ўз нурини сочади. Чунки биз Худованд ҳақида яхшироқ ва аниқроқ тушуна бошлаймиз. Ëдингизда бўлсин, биз Худонинг улуғворлик нурига қанчалик яқинроқ келсак, биздаги нур ҳам шунчалик кўп бўлади. Шу сабаб биз Уни ва ўзимизни яхшироқ билиб оламиз. Ҳақиқий яқинлик, ҳақиқий камтарликни келтириб чиқаради. Худо билан яқин эканимиз бошқаларга аниқ кўринади. Мусонинг юзидаги ёрқин нур қанчадир вақтдан кейин сўниб қолди. Биз ўзимиздаги нурни умримиз охиригача сақлашни истасак, тез-тез Худованд ҳузурига келиб туришимиз лозим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top