3:31

Худонинг фарзандида содир бўлаётган ҳар бир нарса

MP3

Салом азизлар. Римликларга йўлланган мактубнинг саккизинчи бобида: “Биз биламизки, Худони севганларга, яъни Худо Ўз муроди бўйича даъват этганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади.” – деб ёзилган. (Римликларга 8:28) Сабабидан қатъий назар ҳеч бир муаммонгиз Худонинг рухсатисиз содир бўлмасди. Худонинг фарзандида содир бўлаётган ҳар бир нарса Отамиз томонидан филтирлангандир ва ҳатто Шайтон ва бошқалар буни ёмонлик учун ишлатмоқчи бўлганларида ҳам Худо буни яхшилик учун ишлатади. Худо бутунлай ҳамма нарсани назорат қилиб турганлиги учун ҳам, фалокатлар Унинг ҳаётимиздаги ажойиб режаси учун керакдир.

Чунки ҳаётингизнинг ҳар бир куни сиз туғилмасдан илгари Худонинг календарида ёзилиб қўйилган эди ва сизда содир бўлаётган ҳар бир нарсанинг руҳий аҳамияти мавжуддир. Ҳар бир нарса! Римликлар 8-боби, 28-29-оятлари бунинг нима учун эканлигини тушунтиради: “Биз биламизки, Худони севганларга, яъни Худо Ўз муроди бўйича даъват этганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади.” (Рим. 8:28)

Ушбу оят Муқаддас Каломдаги нотўғри талқин қилинган оятлардан биридир. Бу оят, “Худо ҳамма нарсани менинг ҳоҳлаганимдек амалга оширади” деган маънони англатмайди. Кўриниб турибдики бу нотўғридир. Бу оят, “Худо ерда ҳамма нарсани яхшилик билан тугатади” ҳам демайди. Бу ҳам нотўғридир. Ерда бир қанча ғамгин тугашлар бор. Биз йиқилган дунёда яшаяпмиз.

Фақатгина жаннатда ҳамма нарса Худо ҳоҳлаганидек мукаммал амалга ошади. Шунинг учун ҳам бизга ибодат қилиш айтилган, “Сенинг Шоҳлигинг келсин. Осмонда бўлгани каби, Ерда ҳам Сенинг ироданг бажо келсин.” (Матто 6:10). Римликларга мактубдаги ушбу оятларни тўлиқ тушунишимиз учун уни оятма-оят ўйлаб кўришимиз керак.

“Биз биламиз” деган ибора: Қийин вақтларда бизнинг умидимиз мусбат фикрлашга, умидли фикрлашга ёки таббий оптимистликка қаратилолмайди. Бу Худо барча нарсани назорат қилиб турганлиги ва У бизни яхши кўрганлиги ҳақиқатига қаратилгандир.

“Худо… даъват этганларга… “ деган ибора, барча нарсани яратган Буюк Яратувчи бор. Сизнинг ҳаётингиз тасодиф, тақдир ёки омаднинг оқибати эмас. Бу ерда буюк режа бор. Тарих Унинг ҳикоясидир. Худо торларни чертади. Биз хато қиламиз, аммо Худо ҳеч қачон хато қилмайди. Худо хато қилолмайди – чунки У Худодир.

“ҳамма нарсани…” деган ибора, Худонинг ҳаётингиздаги режаси сизда барча содир бўлаётганлар – хатоларингиз, гуноҳларингиз ва оғриқларингизни ўз ичига олади. Бу касаллик, қарздорлик, фалокат, ажралиш ва яқин кишиларнинг ўлимини ўз ичига олади. Худо энг ёмон қилмишдан ҳам яхшиликни келтириб чиқара олади. У буни Гўлготада амалга оширди. “… хизмат қилади.” – ибораси, алоҳида ёки мустақил эмас. Ҳаётингиздаги барча нарса Худонинг режасига хизмат қилади. Улар алоҳида қисмлар эмас, балки сизнинг Масиҳга ўхшатиш учун бир-бири билан ўзаро боғлангандир. Торт таёрламоқчи бўлсангиз, сиз ун, туз, тухум, шакар ва мойни ишлатасиз. Агар алоҳида истеъмол қилинса, улар таъмсиздир. Аммо уларни биргаликда пиширинг ва у жуда мазали бўлади. Агар сиз Худога таъмсиз, нохуш тажрибаларингизни берсангиз, У буларни бирга қўшиб яхши нарсани етиштиради. Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top