Салом азизлар. Муаммолар ёки оғриқ келганида шуниси муҳимки, сиз оғриқ ёки муаммоингизга эмас, балки Худонинг режасига диққатингизни қаратинг. Исо хочда азобларга шундай жавоб қайтарган ва биз унинг намунасини тадбиқ этишимиз керак: “У Ўзини кутаётган шодлик учун шармандаликни менсимай, хоч азоб-уқубатига чидади.” (Ибронийларга 12:2) Нацистлар лагерида азоб чеккан Корие Тен Бум диққатни жалб қилиш борасида шундай деган: “Агар дунёга қарасангиз сиқиласиз. Агар ўзингизга қарасангиз кўнглингиз хиралашади. Агар Масиҳга қарасангиз ором оласиз!” Сизнинг диққатингиз ҳиссиётларингизни аниқлаб беради.
Чидамлиликнинг сири сизнинг оғриқларингиз вақтинчалик, аммо ҳадянгиз абадий бўлишини эслашдир. Мусо бир қанча муаммоларга чидади “Масиҳ туфайли ҳақоратга қолишни Мисрнинг хазиналаридан буюкроқ бойлик ҳисоблади, чунки у оладиган мукофотни кўзлар эди.” (Ибронийларга 11:26) Павлус ҳам қийинчиликларга шундай чидади. У шундай деди, “Бу ўткинчи ва арзимас қайғуларимиз биз учун ҳаддан ташқари ажиб, катта ва абадий улуғворлик ҳосил қилади.” (2 Коринфликларга 4:17)
Ҳеч қачон қисқа муддатли ўйловларга берилманг. Фақатгина сўнгги натижага диққатингизни қаратинг. “Агар биз Масиҳнинг азоб-уқубатларига шерик бўлсак, албатта, Унинг улуғ шон-шарафига ҳам шерик бўлажакмиз. Ўйлайманки, бизга зоҳир бўлажак улуғворлик олдида шу он азоб-уқубатларини айтиб ўтиш ҳам арзимасдир.” (Римликларга 8:17-18) Шодланинг ва шукрона айтинг. Муқаддас Калом бизга шундай дейди, “Ҳар қандай шароитда ҳам Худога шукр қилинглар.” (1 Салоникаликларга 5:18) Бу қандай бўлиши мумкин? Эътибор берган бўлсангиз, Худо бизга “ҳар қандай вазиятда” ва “ҳар қандай вазият учун” шукр қилишни айтади. Худо сиздан ёвузлик учун, гуноҳ учун, қийноқлар учун ёки дунёдаги бошқа оғриқли оқибатлар учун шукр қилишни айтмайди.
Бунинг ўрнига, Худо сиздаги мақсадини амалга ошириш учун муаммоларда ҳам шукр қилишни айтади. Муқаддас Калом шундай дейди, “Раббингиз билан алоқада бўлиб, доимо хурсанд бўлинглар. Яна айтаман: хурсанд бўлинглар.” (Филиппиликларга 4:4) Бу “Оғриғингиз-дан хурсанд бўлинг” демаяпти. Бу ўз-ўзини қийнаш бўлади. Сиз “Раббимизда” хурсанд бўласиз. Нима содир бўлишидан қатъий назар, сиз Худонинг севгисида, ғамхўрлигида, донолигида, кучида ва садоқатида шодланишингиз мумкин. Исо шундай дейди, “Ўша кунда севининг, севинчдан ўйнанглар! Зеро сизга само мукофоти буюк бўлур.” (Луқо 6:23)
Биз Худо биз билан ҳаттоки азобларда ҳам бирга бўлганидан хурсанд бўлишимиз мумкин. Биз четдан туриб далдаларни жўнатиб турадиган ва узоқларда бўлган худога хизмат қилмаймиз. Бунинг ўрнига, У бизнинг азобларимизга шерик бўлади. Исо буни танада зоҳир бўлганида кўрсатди ва Унинг Руҳи буни ҳозир бизда амалга оширади. Худо бизни ҳеч қачон ўзимизга ташлаб қўймайди.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.