2:49

Худонинг каломи 06

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, қандайдир буюк ғоялар ва қувончли умидга, фаолиятга шўнғиб кетиш жуда енгил. Лекин биз Худонинг иродасига мувофиқ бўлган ишларни унунтиб, уларга берилмаслик учун ҳушёр бўлишимиз керак.

Биз Худога боғлиқлик ҳолатимизни сақлашимиз лозим. Забур китобининг 18 боби 13 оятида Довуд шундай дейди: «… Яширин хатолардан мени поклагин!» албатта Худога умид қилмасдан, Худонинг юраги ва фикрига кирмасдан иш қилиш енгил.

Сиз сабр-бардош билан ўз ибодатларингизни Худога кўтаришингиз ва сизнинг ҳар бир ишингизда Ўзининг қудратли қўлини қўйишини англаб етгунингизча, У билан мулоқотда бўлишга қарор қабул қилиш жараёни жуда муҳимдир.

Мен доим ўз хзматимда Худо иштирок этмайдиган ниманидир қилиб қўйишдан қўрққанман ва Масиҳ билан бирга боришни хоҳлаганман. Азизлар семинарияда ўқиб юрган пайитларимизда менга 2 Шоҳлар 7-боби мавзусида ваъз айтиш вазифаси берилди.

Мен бу парчани яхши ишлаб чиққанлигимга ишонч ҳосил қилишни хоҳладим ва ўз ваъзимни ёдлаб олдим. Мен ҳатто қаерда тўхтаб олишни эслаб қолдим. Мен Довуднинг Худо сандиғи учун уй қуриш хоҳиши ҳақида гапириб, ваъзни бошладим.

Довуд ўзининг ажойиб саройда яшаши ва шу вақтда Худонинг сандиғи чодирда турганидан жуда ташвишланди, У Натан пайғамбарга деди: «Қаранг, мен садр ёғочидан қурилган уйда яшаяпман, Худонинг сандиғи эса чодирда турибди».

«Натан Довуднинг кўнглида нима бўлса, шуни қилаверишини айтди». Аммо Худо, Унга атаб уйни Довуд қурмаслигини, чунки унинг жанговор одамлигини ва кўп қон тўкканини, айтди.

Сулаймон шу ишга тайинланган эди. Худо Довудга Унга уй қуришига рухсат бермаган бўлса ҳам, У унга ажойиб ваъда берди. Шу оятларни асос қилиб олиб, мен Худодан ўз манфаати учун фойдаланиш мавзусида ваъз айтдим.

Мен учун бу бутун ҳаётимни ўзгартириб юборган тажриба бўлди, чунки бу сўз бир неча йиллар давомида менинг онгимни эгаллаб олди. Ваъзимнинг охирига етганимда профессорлардан бири менга мулоҳазалар ёзилган варақни узатди.

Мен уни очдим ва унда ягона битта ёзув борлигини кўрдим: «Сиз бутун парчанинг маъносини назардан қочирдингиз». Менинг куним тўлиқ барбод бўлди, аммо мен бундан яхши дарс олдим.

Профессор Худонинг Довудга берган ваъда қилинган шоҳликка тааллуқли ваъз айтишимни кутган эди. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top