“Сенинг аканг тирилади, — деди Исо. — Биламан, охиратда ўликлар тирилганда тирилади, — деди Марта” (Юханно 11:23 -24) Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар.
Xизматкор бўлганинг учун инсонларнинг ишончи қайси замонда эканлигини пайқаб олишинг ва уларда хозир ёки шу онда деган тушинчаларда ўсишига ёрдам беришинг керак. Кўп кишиларда хозир деган тушинча умуман йўқлигини кўрдим, улар хамиша хамма нарсани келажакда бўлишини кутиб яшайди.
Улар Xудонинг хозир хам Xудолигини, яъни шу онда хам худди ўшандайлигини тушинишмайди. Хозирги онда Xудолигини хам Унинг эртага нима қилишини хам билишмайди. Худонинг қудрати хамиша ўзгартира олади ва бутунлай бошқа томонга хам буриб юбора олади. Лазар хақидаги хикояда Марта фикрини хозирги замонга қарата олмаганини кўришимиз мумкин.
У акасининг ўлганини факт деб билган ва бутун назарини шунга қаратган эди. Исо факт бўлиб эмас хақиқат бўлиб келган. Фактлар ўзгариб кетади. Хақиқат эса кўзга кўриниб турган нарсалар чин эмаслигини исботлайди. Ўлим фактдир, лекин Исо келганда ўликлар хам тирилиб кетади. Марта акасининг ўлганини факт эканини кўрсатган эди.
У акасини охиратда ўликлар тирилганда кўришига ишонарди. Марта хозирги кундан охиратга сакраб ўтиб кетганди. Лазар ўлганида 4 кун бўлган эди , лекин бу бизлар учун бир неча минг йиллар илгари бўлгандек туюлади. Исо унинг ишончини келажакдан Xудонинг бугунига қайтарди.
Марта тирилишни содир бўладиган бир ходиса каби кўрарди. Тирилишнинг шахс эканлигини билмасди. Исо бундай деган эди. » Исо унга деди: — Мен тирилиш ва ҳаётдирман. Менга ишонган одам ўлса ҳам яшайди. »Юханно 11:25. Худо хеч қачон кеч қолмайди; вазиятлар қандай бўлмасин, У хамиша вақтида юради.
Худонинг қудрати ўзгартира олмайдиган бирор нарса йўқдир. Худо қилган минглаб мўъжизаларни кўрганмиз. Агар бутун назарингни келажакка қаратсанг хозирги замонда бўладиган нарсалардан қуруқ қоласан.
Бугун хаётингда хеч нарса бўлмайди, бугун бўладиган нарсалардан бебахра қоласан. У хозирнинг, шу оннинг Xудосидир. Уни Мен хар қандай вазиятда Борман дегaн сўзнинг маъносини билиб ол.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.