3:45

Худо Каломини бажарувчилар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Худо биздан нимани хоҳлайди. Унинг Каломини тинглашимизними? Йўқ! Уни эшитганимиз ҳамоно амал қилишимизни истайди. Исо Масиҳ шогирдларини қандай танлагани ёдингиздами? Солиқчи Матто Исо Масиҳнинг сўзини эшитиши билан, пул йиғадиган халтасини ва ишини ҳам қолдириб, унинг ортидан эргашди. Худо илоҳий Калом юракларимизга келиши билан уни хурсандчилик билан қабул қилишимизни ва унга амал қилишимизни истайди. Чунки шундай ёзилган: “Сизларга айтаманки, худди шу сингари, тавбага ҳожат сезмаган тўқсон тўққизта солиҳ одамдан кўра, тавба қилган битта гуноҳкор учун осмонда кўпроқ шодлик бўлади.” Аммо масалда айтилгандаги одамлар Худо Каломини хурсандчилик билан қабул қилади, аммо унинг нимани англатишини, эски табиатидан, одатларидан, ўз истакларидан воз кечиб, тўлиқ Худога бўйсуниш кераклигини англаб етмайди.

Narrator 2 Руҳий ҳаётимизни озиқлантириб турадиган нарса нима? Калом шундай жавоб беради: “Мен Хушхабардан ор қилмайман, чунки Худонинг куч–қудрати бўлган бу Хушхабар орқали унга ишонганларнинг ҳаммаси қутқарилади. Ишонадиганлар яҳудийми, ғайрияҳудийми, фарқи йўқ! Бу Хушхабарда ошкор қилинганки, Худо инсонларни имон орқали, ҳа, фақатгина имон орқали оқлайди, чунки Муқаддас Битикларда: “Солиҳ инсон имон туфайли ҳаётга эга бўлади”, — деб ёзилган.” Юракнинг Худо билан бирлашуви қалбларимизга экилган уруғларнинг илдиз отишига ёрдам беради. Юрак тубидаги имон орқали имонлининг руҳий ҳаёти озиқланади. Аммо юраклари тошлоқликдар иборат бўлган кишилар эса Масиҳга эмас ўзларига ишонадилар. Улар ўз солиҳликларига, яхши ишларига суянадилар. Улар масалда айтилганидек, “илдиз отмагани”, яъни Масиҳ билан бирлашмагани учун, ожиз бўлиб қоладилар.

Narrator 1 Оғир шароитларда эса Худо Каломи осонгина йўққа чиқади. “Тошлоқ ерга сепилган уруғлар эса шундай одамларни билдиради: улар каломни эшитганда, уни дарров севинч билан қабул қиладилар. Лекин уларнинг илдизи бўлмагани учун узоқ вақтга чидамайдилар. Калом туфайли қийинчилик ёки қувғинга дучор бўлишса, дарров

чекинадилар.” Ерга экилган уруғларни қувватга киритувчи ёзнинг иссиқ қуёши илдизи бўлмаган уруғларни қуритиб юборади. Шунинг учун Масиҳда илдиз отмаганлар қийинчиликлар келганда енгилиб қолишади. Кўпчилик Масиҳ Хушҳабарини гуноҳларига кечирим топиш учун эмас, қийнчиликлардан қутулиш учун қабул қилади. Бундайлар Каломни вақтинчалик, қийинчиликлардан қутулиш ва енгилроқ ҳаёт кечириш ниятида қабул қилишади. Бундайлар ҳаётлари осон ва силлиқ кетаётганда кучли имонли сифатида кўринишади, аммо васвасалар келганида ёки Масиҳ туфайли азобларга дуч келганида бунинг азобларини кўтара олмайдилар.

Narrator 2 Бундайларга Худо юрагида ардоқлаб юрган гуноҳини кўрсатганида ёки ўзлигини рад этишга ёки истакларини қурбон қилишга тўғри келганида Худодан ҳафа бўлишади. Бунинг учун улар ҳаётида катта ва жиддий ўзгариш қилишга тўғри келади. Улар бугунги кун ва шу ҳаёт асосида яшайди. Ҳозирги итоатсизликлари келажакдаги абадий ҳаётига жиддий хавф солиши ҳақида ўйлаб кўрмайди. Масиҳ қаттиқ, куйиб урушганида баъзи шогирдлари: “Қандай қаттиқ сўзлар! Буни ким ҳазм қила олади?!”, деб уни ташлаб кетишган эди. Хўш, унда Худо билан мутаносиб ҳаёт кечиришимиз учун нима қилишимиз керак? “Мен билан алоқада бўлинглар, шунда Мен сизлар билан алоқада бўламан. Токка уланмаган новда ўз–ўзидан ҳосил беролмайди. Шу сингари сизлар ҳам Мен билан алоқада бўлмасангизлар, ҳосил беролмайсизлар.”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top