2:42

Вахийлар ва Xудонинг овози

MP3

“Сўнгра Ўз Руҳимни ёғдираман ҳар бир инсон устига, Ваҳийлар келади йигитларингизга. Башорат қилурлар сизнинг ўғил–қизларингиз. Кароматли тушлар кўрурлар қарияларингиз.” (Йўэл 2:28) Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар.

Худонинг вахийлари бешта туйғуларингдан хам устунроқдир. Туйғуларинг сенга халақит қилади ва сен жисмонан кўра олмайдиган нарсаларни фахмлай бошлайсан. Муқаддас Китоб вахийлар билан тўлган. Каломда бунга далиллар жуда кўп, чунки биз кўриб турганларимизни пайғамбарлар олдиндан кўришган эди.

Дониёр Рим Имериясининг қулашини ва Масихнинг қайтиб келишини содир бўлишидан минг йил олдин кўрган эди. Валийлар ва вахий кўрувчилар вақтдан олдин, яъни содир бўлишидан олдин кўришади. Уларни хамма хам тушинавермайди.

Одамлар гохида уларни тушина олишмайди. Вахийлар турли хил қатламларга эгадир. Келажак хам, ўтмиш хам ва хаттоки бугунги кун хам вахийда кўрсатилиши мумкин. Вахийлар ғайритабиий бўлгани учун вақт билан чегараланмайди. Уларнинг хаммаси ғайритабиийлик билан боғлиқдир. Вахийлар орқали содир бўладиган мўъжизалар хам бор. Oхирги пайтларда Xудо Ўз Рухини ёмғирдек қуйган вақтда туш ва вахийлар сабабли содир бўладиган воқеаларнинг гувохи бўламиз.

Ўзингни хеч қачон қадам босмаган жойда юрганингни кўрасан. Ўзингни хар доим олдиндан кўришинг ва ўша кўрганларинг томон харакатланишинг шарт. Мисол учун ўзингни хаётнинг қайси бир даражасида олдиндан кўра олмасанг унга етиша олмайсан. Ўзини қашшоқ деб билувчи киши хеч қачон гуллаб-яшнамайди. Кўрганларинг бажо бўлиши учун уларнинг устидан ишлашинг лозим.

Нимани кўрсанг ўшаларга эришасан. Биз кўриш асрида яшамоқдамиз. Тиббиёт ривожланиб кетгани учун биз инсоннинг тана аъзоларини хам кўзларимиз билан кўришимиз мумкин. Худо сенга қандай қараса сен хам ўзингга шундай қарашингга ишонаман. Ўзингни тижоратчи эканингни кўра ол. Соғайиб кетганингни кўр. Вахийни доим кўз ўнгингда кўр.

Ота, вахийлар учун Сенга рахмат айтаман. Мени қандай кўрсанг мен хам ўзимга шундай қарайман. Мени Ўзингга ўхшаш қилиб, Ўз сураътингда пайдо қилгансан. Мен ўзимни қадам босмаган ерларда юрганимни кўра оламан. Мен одатдан ташқари ишларни қилаётганимни кўраман. Энди Сен мен хақимда нима деб ўйлаган, айтган бўлсанг ўшаларга эришаман. Мен ўз чегарамдан чиқиб Cен кўриб турганларингни бажараман. Исо Номидан, омин.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top