2:43

Хизматкорлик ва бошқарувчилик

MP3

Салом азизлар. Хизматкорлар хўжайинлардек эмас, балки бошқарувчилар каби фикр қиладилар. Хизматкорлар Худо ҳаммасининг хўжайини эканлигини аниқ биладилар. Муқаддас Каломда бошқарувчи деб бошқаришлар учун бирор мол-мулк топширилган хизматкорларга айтилган. Юсуф Мисрда бўлганида шундай хизматкор бўлган. Потифар Юсуфга ўз уйини ишониб топширди. Кейинчалик қамоқхона эгаси қамоқни бошқаришни Юсуфга топширди. Кейинчалик Фиръавн бутун миллатни бошқариш учун Юсуфни тайинлади. Хизматкорлик ва бошқарувчилик биргаликда юришади ва Худо биздан ҳар иккаласида ҳам ишончли бўлишни кутади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шундай қилиб, кишилар бизни Масиҳнинг хизматкорлари ҳамда Худонинг сир-асрорларини баён этувчи идорачилар деб тушунмоғи лозим.” (1 Коринфликларга 4:1)

Худо сизга ишонган ресурсни қандай ишатаяпсиз? Ҳақиқий хизматкор бўлишингиз учун ҳаётингизда пул масаласини ҳал қилишингиз керак. Исо шундай деган, “Ҳеч қандай хизматкор икки хўжайинга хизмат қилолмайди. У ё бирини ёмон кўриб, бошқасини севади, ёки бирига ихлос қўйиб, бошқасини хор қилади. Сиз ҳам Худога, ҳам пулга бирдек сиғина олмайсизлар.” (Луқо 16:13) У сиз “… қилмаслингиз керак” демади, балки “… қила олмайсиз” деди. Бу мумкин эмас. Пул учун ва хизмат учун яшаш бир-бири билан бирлаша олмайдиган мақсадлардир. Сиз қайси бирини танлайсиз? Агар сиз Худонинг хизматкори бўлсангиз, сиз яширин пул ишлаб тополмайсиз. Ҳамма вақтингиз Худога тегишли бўлади. У вақтинчалик садоқатдан кўра, доимо биргаликни афзал кўради. Пул ҳаётингизда Худонинг ўрнини олиши учун катта кучга эга.

Кўп кишилар хизматда моддийлик сабабли чалғийдилар. Улар “Мен молиявий аҳволимни яхшилагандан кейин Худога хизмат қилмоқчиман” дейдилар. Бу улар тоабад афсус қиладиган тентаклик билан қабул қилинган қарор бўлади. Агар Исо сизнинг Устозингиз бўлса, пул сизга хизмат қилади, лекин пул сизнинг устозингиз бўлса, сиз унинг қули бўласизлар. Бойлик ҳеч қачон гуноҳ эмас, аммо уни Худонинг улуғворлиги учун ишлатмаслик гуноҳ бўлади. Худонинг хизматкорлари доимо пулдан кўра хизмат ҳақида кўпроқ ўйлайдилар. Муқаддас Каломда аниқ айтилганки, Худо сизни содиқлигингизни пул орқали синаб кўради. Шунинг учун ҳам Исо жаннат ва дўзах ҳақида гапиришдан кўра пул ҳақида кўпроқ гапирди.

У шундай дейди, “Агар сиз бу бевафо дунёнинг бойлигига содиқ бўлмасангиз, ҳақиқий бойликни сизга ким ишониб беради?”(Луқо 16:11) Сиз пулдан қандай фойдаланишингиз, Худо сизнинг ҳаётингизни қанчалик марҳаматлашини билдиради.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top