Салом азизлар. Исо бизнинг нажотимизни таъминлади, бизни Ўзининг оиласига қўйди, бизга Ўзининг Руҳини берди ва бизни дунёда Ўзининг вакиллари қилди. Қандай буюк имтиёз! Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Шундай қилиб, биз Масиҳ учун элчилик қиляпмиз, Худо биз орқали инсонларга мурожаат этяпти.” (2 Коринфликларга 5:20)
Бошқаларга қандай абадий ҳаётга эга бўлишларини айтиш улар учун қила оладиган энг буюк ишингиздир. Агар сизнинг қўшнингиз рак ёки ОИТС билан касалланган бўлса ва сиз унинг шифосини била туриб уни айтмасангиз, сиз ҳаётни қутқарувчи хабарни сақлаб турганингиз учун жиноятчи ҳисобланасиз.
Бунданда ёмони кечирим, мақсад, тинчлик ва абадий ҳаётга элтувчи йўлни яширин сақлашингиздир. Бизга дунёдаги энг буюк хабар бор ва буни бошқалар билан бўлишишингиз бошқаларга кўрсатадиган энг буюк мулойимликдир.
Масиҳийлардаги бир муаммо шундаки, улар Масиҳсиз ҳаёт қандай бўлишини эсларидан чиқаришларидир. Бошқалар қандай муваффақиятли ёки рози кўринишларидан қатъий назар биз шуни ёдда тутишимиз керакки, Масиҳсиз улар умидсизларча йўқолган ва Худо билан абадий ажралишга йўлиққандирлар.
Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Нажот топишимиз учун, осмони фалак остида одамзодга берилган ҳеч бир исм йўқ.” (Ҳаворийлар 4:12) Ҳар бир киши Исога муҳтождир. Сизнинг топшириғингиз абадий аҳамиятга эга. Бу бошқа кишиларнинг абадий тақдирига таъсир қилади, шунинг учун ҳам сиз ушбу ҳаётда эришишингиз мумкин бўлган ҳар қандай иш, муваффақият ёки мақсаддан кўра буюкроқдир.
Топшириғингизнинг оқибати абадий давом этади; касбингизнинг оқибати эса ундай эмас. Кишиларга Худо билан абадий ҳаёт қуришга ёрдам беришингиздан бошқа ҳеч қандай иш муҳимроқ эмас.
Шунинг учун ҳам биз топшириғимизга дарҳол киришишимиз керак. Исо шундай деган, “Кун ёруғ экан, Мени Юборганнинг ишларини қилишим лозим. Ана тун келяпти, ўшанда ҳеч ким иш қила олмайди.” (Юҳанно 9:4) Ҳаётий топшириғингиз учун соат чиққилаяпти, шунинг учун ҳам бошқа кунни кутиб турманг.
Бошқаларга эришиш учун топшириғингизга киришишни ҳозирдан бошланг! Биз Исога олиб келган кишилар билан абадий бирга бўламиз, лекин уларга эришиш учун фақатгина бу ҳаёт берилган.
Бу дегани тўлиқ вақт хушхабарчилик қилиш учун ишингиздан воз кечишингиз дегани эмас. Худо сиздан қаерда бўлсангиз ҳам Хушхабарни бўлишишингизни ҳоҳлайди. Талаба, она, ўқитувчи, сотувчи ёки бошқарувчи ёки бошқа ишчи сифатида сиз доимо Худо йўлингизга қўйган кишиларни қидириб улар билан Худони бўлишишингиз керак.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.