2:57

Тарих ҳақида 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Икки юз йгирма иккинчи йилга келиб Рим тахтига Александр Север ўтиради.

Бу император масиҳийларга яхши муносабатда бўлади. Лекин у Масиҳни Худо деб тан олмаган. Айнан шу ҳукумдор биринчи бўлиб масиҳийларга йиғилиш ўтказиш учун ибодатхоналар қурилишига рухсат беради.

Рим империясининг ҳамма жойларида масиҳий ибодатхоналари қад кўтара бошлади. Учинчи аср охирига келиб жамоат илк масиҳийликдан узоқлашди. Катта-катта шаҳарлар Рим, Александрия, Антиохиядаги жамоат нозирлари эса патриарх ёки папа деб атала бошлади.

III-аср бошларида жамоатда ҳеч қандай суратлар бўлмаган. Бу аср охирига келиб ибодатхоналарда суратлар пайдо бўла бошлади. Қўй боқиб юрган чўпон Исо Масиҳ рамзи, кабутар Муқаддас Руҳ рамзи сифатида деворларда пайдо бўлди.

Бу асрда чақалоқларни сувга чўмдириш бошланди. Ҳаворийлар давридан бошланган қувғинлар III-асргача давом этди. Масиҳ жамоати жуда қаттиқ қувғинларга учради. Худди ўт ичида қолгандек эди.

Бундан ташқари сохта таълимотлар жамоатдан имонлиларни олиб кетди. Масиҳийлар адашган ёки катта хатоларга йўл қўйган бўлсалар ҳам, уларнинг орасида ҳақиқатдан Масиҳни севгучилар ва Масиҳ билан яқин алоқада бўлган масиҳийлар ҳам яшаган.

Мана шундай юраклар Муқаддас Руҳнинг ердаги маъбади ҳисобланганлар. Мана шундай имонлилар: “жаханнам кучлари эса ундан устин чиқмас” Масиҳ жамоатини ташкил этганлар. Тўртинчи аср бошлари Рим тахтига Константин ўтиради. 313-йил Константин масиҳийликни давлат дини деб эълон қилади.

Константин онаси Елена Қуддусга саёҳат қилиб у ерда бир хоч топиб, бу хочга Масиҳ михланган деб, уни Римдаги жамоатга олиб келтирилади. Ибодат хонадаги бу хочга муққаддас нарса сифатида қарай бошлади. Хоч кетидан Масиҳ қоқилган михлар билан, қабр тошлари пайдо бўла бошлади.

Масиҳни қабул қилган бутпарастлар энди жамоатга келиб шу муқаддас буюмлар олдида тиз чўкиб сажда қилишларига ижозат берилган. Рим империясида масиҳийликни давлат дини деб эълон қилиниши Масиҳ жамоатида жуда катта ўзгаришларга олиб келди.

Рохиб яъни монах сўзи грекчадан олинган бўлиб, таржимаси ёлғиз ёки ажралган деган маънони англатади. Рохиблар III-аср ярмида келиб чиқган бўлсада, тўртинчи асрга келиб масиҳийлар орасида жуда таниқли ва эътиборли бўлиб ривожланиб борди.

Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top