3:04

Шахсий ҳикояларни айтиш

MP3

Салом азизлар. Ким Худонинг Ўғлига инонса, у ўз юрагида Худонинг гувоҳлигига эгадир. (1 Юҳанно 5:10) Раббимиз Исонинг каломи сизлардан бошлаб ёйилди. Сизларнинг Худога бўлган имонингизнинг шуҳрати ёлғиз Македония ва Ахаягагина эмас, ҳамма ёққа ҳам тарқалиб кетди. Шунинг учун энди бизнинг бирор нарса гапиришимизга ҳожат қолмади. (1 Салоникаликларга 1:8)

Худо сизга бўлишиш учун Ҳаёт Хабарини берган. Сиз имонли бўлганингизда Худонинг хабарчиси ҳам бўлдингиз. Худо дунёга сиз орқали гаплашишни ҳоҳлайди. Павлус шундай деган, “Худонинг кўзи олдида соф кўнгилдан воизлик қилмоқдамиз.”(2 Коринфликларга 2:17) Сиз бўлишиш учун ўзингизда ҳеч нарса йўқ деб ўйлаётган бўлишингиз мумкин, аммо бу сизни тинч тутиш учун Иблиснинг ёлғонидир. Сизда бошқаларни Худога олиб келиш учун йиғилган тажрибалар бор. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Ким Худонинг Ўғлига эга бўлса, ҳаётга эгадир.”

Ҳаёт хабарингиз гувоҳлигингизни ўз ичига олади. Гувоҳлигингиз Масиҳ ҳаётингизда қандай ўзгартириш қилгани ҳақидаги хабардир. Бутрус биз Худо томонидан танланганимизни айтади, “… сизлар Унинг фазл-камолотидан хабар бериш учун танлангансизлар.”(1 Бутрус 2:9) Бу шоҳидликнинг моҳияти – Худованд йўлидаги ҳаёт тажрибангизни оддийгина бўлишишдир. Суд залида гувоҳ кўрилаётган масала бўйича тортишмайди, ҳақиқатни исботламайди ёки қарор чиқармайди; бу оқловчининг ишидир. Гувоҳлар шунчаки уларга нима бўлгани ва нима кўрганлари ҳақида гапириб берадилар.

Исо “Сизлар Мени оқловчиларим бўласизлар” демади, балки “Менинг шоҳидларим бўласизлар” деди. У сиздан ҳикоянгизни бошқалар билан бўлишишингизни ҳоҳлайди.

Гувоҳлигингизни бўлишишингиз сизнинг ердаги топшириғингизнинг муҳим қисмидир, чунки бу ягонадир. Сизнинг ҳикоянгизга ўхшаш бошқа ҳикоя йўқ, шунинг учун фақатгина сиз уни бўлиша оласиз. Сиз Каломий олим бўлмаслигингиз мумкин, аммо сиз ҳаётингиздаги ҳокимсиз ва шахсий тажрибалар билан тортишиш оғирдир. Аслида шахсий гувоҳлигингиз ваъздан кўра таъсирлидир, чунки имонсизлар чўпонни моҳир сотувчи сифатида кўрсалар, сизни “рози харидор” сифатида кўрадилар, шунинг учун ҳам улар сизга кўпроқ ишонадилар.

Шахсий ҳикояларни айтиш қоидалардан кўра осондир ва кишилар буни эшитишни яхши кўрадилар. Улар бизни диққатимизни тортади ва биз уларни узоқ эслаймиз. Агар сиз диншунослар ҳақида гапиришни бошласангиз имонсизлар қизиқишни йўқотадилар, аммо улар ҳеч қачон эшитмаган шахсий тажрибаларга табиатан қизиқадилар. Бўлишилган ҳикоялар Исонинг юриши учун сизнинг қалбингиздан кишилар қалбига кўприк қуради.

Гувоҳлигингизнинг яна бир қадри шундаки бу ақлий ҳимоялардан ўтиб кета олади. Муқаддас Каломни қабул қилмайдиган кўпгина кишилар камтарона ва шахсий ҳикояларни тинглашади. Шунинг учун ҳам олти хил турли вазиятларда Павлус Каломдан гапириш ўрнига ўз гувоҳлигини айтди.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top