3:34

Орзуларим қироли

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. “Мен ичимда чуқур миннатдорчилик, шодликни туяман. Кўзларим Самога боқиб, Худога тилимдан шукроналар тинмай тўкилади. Унинг инояти чексизлигини ич-ичимдан тўлиқ ҳис қиламан. Мен лойиқ эмас эдим, ахир. Мен охирги пайтларда тинмай қоқилдим. Ёрдамга муҳтож эдим. Аммо У мени марҳаматлашни истади. У берган бу марҳаматнинг ҳар бир дақиқасини миннатдорчиликсиз ўтказиб юборишни истамайман.” Сизда ҳам шундай ҳислар бўлганми? Худованд сизни инояти, марҳамати, кечирими, баракаси ва севгиси билан қойил қолдирганми? Албатта, Худонинг ҳар бир фарзанди мана шу ҳисни бошидан ўтказади. Ахир Худовандимиз ажойиб ва меҳрибон Ота. У бизга Ўзи истаган пайтда совғалар беришни истайди. Биз эса бу совғани кутилмаган пайтда олиб, Унга чексиз-ҳамду санолар айтамиз. Ҳазрати Довуд ҳам шу ҳисни туйган бўлса ажаб эмас.

Narrator 2 У шундай деган, “Эгамизни ўзингнинг шодлигинг деб бил, кўнглингдаги орзуларингга У етказади.” Бугун мана ша мавзуда бир биродаримиз шундай дейди: “Менинг ишим оғир, одамлар билан ишлайман. Уларнинг ҳар бири турлича. Инсонларнинг кўнглини топиш, уларга тўғри профессионал томондан ёндашиб, хизмат кўрсатиш осон эмас. Уларнинг ҳар бирига худди психологдай ёндашишинг ва ўз хизматингни кўрсатишинг керак. Куни билан тик оёқда туриш, шовқин, доимий назорат, стресс остида ишлаш ҳар қандай соғлом одамни ҳам ҳолдан тойдиради. Мен 3 йилдан бери мана шундай ҳолатда ишлаётган эдим. Ишимни жуда севаман, аммо чарчоқ туфайли бўлса керак, охирги пайтларда ундан безиб қолаётганимни сездим. Худога ибодат қилдим. “Худо асабий ва ёмон ходим бўлиб қолишни истамайман. Менга ёрдам бер.” Худованд дўстим орқали менга бошқа давлатда малака ошириш ҳақида таклиф берди.

Narrator 1 Мен эса рози бўлдим. Аммо бу ҳам ҳозир менга ортиқча иш, деб ўйладим. Чунки мен дам олишим керак, аммо малака оширишда, айниқса бошқа давлатда бошқа тилда ўрганиш мени икки баробар толиқтириб қўймайдими, деб ўйладим. Аммо буни ҳам эплайман, деб ҳаракат қилдим. Қисқа муддат ичида улар берган материалларни ўрганиб чиқиш, олдиндан баъзи вазифаларга тайёр бўлиш, буларнинг бари учун ортиқча вақт ва куч керак эди. Буни ҳам қилишимга Худованд куч ва вақт берди. Учиб кетиш вақти келганида ҳали ҳам ҳаяжонланардим. У ерда яхши ўқий оламанми? Худога шукурки ёлғиз эмас эканман. Бир гурух бўлиб институт ётоқхонасига жойлашдик. Мен Осиёлик қизлар билан бирга бир хонада турдим. Ҳар ҳолда маданиятимиз бир. Бироқ ўқиш жойига борганимда, Худованд менинг орзуларимга, азалий истагимга етказганини англадим. Худо кўзларимни очди. Атроф жуда ҳам гўзал эди.

Narrator 2 Мен айнан табиат қўйнида роҳатланишни истардим. Худо менга шундай марҳаматни берди. Ҳаво, табиат, қушларнинг тинимсиз сайраши менга ҳузур бахш этарди. Бу анчадан бери айнан мен истаганидан ҳам ортиқроқ марҳамат эди. Бунақасини орзу ҳам қилолмасдим. Институт орқасида ажойиб бир боғ ташкил қилинган экан. Ҳар тонг дарс бошлангунча, ўша боғга сайрга чиқиб, Худованд берган сокинлик, табиат, ажойиб ҳаводан тўйгунимча симирдим. Фақат узоқ йиллардан бери худди шу нарсани орзу қилган инсонгина бунинг қандай ажойиб марҳамат эканини тушуна олади. Мен шу марҳаматдан баҳра олдим. Худованд ҳар тонг мени куч қувватга тўлдирди. Ўқиш осон бўлмади. Баъзи кунлари тунги 12гача дарс қилган пайтларимиз бўлди. Аммо Худованд мерган марҳамат олдида бу меҳнат ҳеч нарса эмасди. Дўстлар орттирдим. Улардан ҳам кўп қадрли сабоқлар ўргандим. Мени Худованд жуда яхши билади. Бу билан У мени севишини кўрсатди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top