2:58

Синов ва хатолар орқали ўрганишимиз

MP3

Салом азизлар. Сизнинг Ҳаёт Хабарингиз ҳаётингиздаги дарсларни ўз ичига олади. Ҳаёт мақсадингизнинг асосий қисмларидан бири, Худо сизга У билан кечинмаларингиз орқали ўргатган дарсларидир. Булар сиз Худо, муносабатлар, муаммолар, васвасалар ва ҳаётнинг бошқа қирралари ҳақида ўрганган дарсларингиздир. Довуд шундай ибодат қилганди, “Эй Худованд, Қонун-қоидаларинг йўлини менга ўргатгин, Уларни охиригача тутиб амалга оширайин!” (Забур 118:33) Афсуски, бизга содир бўлганлардан кўп нарса ўрганолмаймиз. Исроилликлар ҳақида Муқаддас Калом шундай дейди, “Кўп марталаб Худованд уларни қутқарарди, Улар эса ўз қайсарликлари ила Уни аччиқлантирар, Ўз ёмонликлари туфайли хазон ҳам бўлардилар.” (Забур 105:43)

Сиз балки шундай кишиларни учратгандирсиз. Кечинмалардан бирор нарса ўрганганингиз доноликдир, аммо бошқаларнинг кечинмаларидан ўрганганингиз янада донороқдир. Ҳаётдаги ҳар бир нарсани синов ва хатолар орқали ўрганишингиз учун вақт етмайди. Биз бошқаларнинг ҳаётий дарсларидан ҳам ўрганишимиз керак. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Дононинг танбеҳи тинглаган қулоққа тилла сирға ва олтин безакдайдир.” (Сулаймон Ҳикматлари 25:12)

Сиз ўрганган ҳаёт дарсларингизни уларни бошқалар билан бўлишиш учун ёзиб чиқинг. Сулаймон ушбу ишни қилгани учун миннатдор бўлишимиз керак, чунки у яшашдан ҳосил бўлган кечинмалар билан тўла Ҳикматлар ва Воизлик китобини бизга берди. Тасаввур қилинг агар биз бир-биримизнинг ҳаётий дарсларидан ўрганганимизда қанчалар кераксиз умидсизликларни олдини олган бўлардик.

Етук кишилар ҳар кунги кечинмалардан дарслар олиш одатини шакллантирадилар. Мен сизни ҳаёт дарсларингиз рўйхатини тузиб чиқишингизга ундайман. Сиз уларни ёзиб чиқмасангиз улар ҳақида ўйлай олмайсиз. Бу ерда сизнинг хотирангизга тегадиган ва бошлашингиз учун бир неча саволлар бор:

• Худо муваффақиятсизликдан нима ўргатди?

• Худо пулсизлигимдан нима ўргатди?

• Худо оғриқ ёки қайғу ёки тушкунликдан нима ўргатди?

• Худо кутишдан нима ўргатди?

• Худо касалликдан нима ўргатди?

• Худо кутганингиз содир бўлмаганидан нима ўргатди?

• Мен оилам, жамоатим, муносабатларим, кичик гуруҳим ва танқидчилардан нима ўргандим?

Ҳаёт Хабарингиз художўй эҳтиросларингизни бўлишишни ўз ичига олади. Худо эҳтиросли Худодир. У баъзи нарсаларни эҳтирос билан яхши кўради ва баъзиларини эҳтирос билан ёмон кўради. Сиз Унга яқинроқ бўлиб борганингиз сайин, У сизга У учун гапирувчи бўлишингиз учун Ўзи ғамхўрлик қиладиган нарса учун эҳтирос беради.Бу бирор муаммо, мақсад, қоида ёки бир гуруҳ кишилар ҳақидаги эҳтирос бўлиши мумкин. Нима бўлишидан қатъий назар сиз бу ҳақда гапиришга чорланасиз ва ўзгартириш қилиш учун қўлингиздан келганини қиласиз.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимизга ташриф буюринг. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top