2:56

Характер 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, биз аслида душманнинг тўқмоғи ва болғаси орқали шакллантириладиган қимматли тошга ўхшаймиз. Агар заргарнинг тўқмоғи бизнинг нотекис қирраларимизни текислашга кучсизлик қилса, шу пайитда Худо катта тўқмоқни ишлатади.

Агар биз янада қайсар бўлсак, Худо юлиб ташловчи болғани ишлатади. У нима керак бўлса, ўшани ишлатади. Ҳар бир муаммо характер шакллантириш учун имкониятдир ва у қанчалик қийин бўлса, руҳий мускул ва ахлоқий таянч қуриш шунчалик буюк бўлади.

Павлус шундай деган: “Бунинг устига, қайғулар билан ҳам фахрланмоқдамиз, чунки қайғу сабр-қаноатни ҳосил қилишини биламиз. Сабр-қаноат эса тажрибакорликни, тажрибакорлик эса умидни ҳосил қилади,”- деб ёзади Римликларга мактубининг 5 боби 3 ва 4 оятларида.

Ташқаридан ҳаётингизда нималар содир бўлиши, ичингизда нималар содир бўлаётганидек муҳим эмас. Вазиятлар вақтинчалик, аммо характерингиз эса абадий қолади. Муқаддас Калом синовларни кўпинча камчиликларни куйдириб ташлайдиган темирчининг оловига ўхшатади.

Бутрус шундай деган: “Бу васвасалар имонингизни синаш учун фойдали эканлигини билинглар. Ҳатто фоний олтин ҳам оловда тобланиб, синалади.” 1 Бутрус китобининг 1 боби 7 ояти.

Заргардан шундай сўрабдилар: “Кумушни софлигини қаердан биласиз?” У шундай жавоб берибди: “Агар мен унда ўз аксимни кўрсам.” Агар сиз синовлар орқали тобланган бўлсангиз, кишилар сизда Исонинг аксини кўрадилар.

Ёқуб шундай деган: “Шуни билингларки, имонингизнинг синалишидан сабр-тоқат ҳосил бўлади.” Ёқуб китоби 1 боби 3 ояти. Худо сизни Исога ўхшашингизни хоҳлар экан, У сизни Исо ўтган йўллардан ўтказади.

У ёлғизлик, васваса, стресс, танқид, рад этилиш ва бир қанча бошқа муаммолар. Муқаддас Калом Исо “бўйсунишни қийинчилик орқали ўрганди” ва “қийинчилик орқали мукаммал бўлди” дейди. Нима учун Худо бизни Ўзининг Ўғли юрган йўллардан озод қилиши керак экан?

Павлус шундай деган: “Агар биз Масиҳнинг азоб-уқубатларига шерик бўлсак, албатта, Унинг улуғ шон-шарафига ҳам шерик бўлажакмиз.” Римликларга мактубининг 8 боби 17 ояти. Азиз биродарлар, хаётимизда учраб турадиган муаммоларга, Раббимиз Исо Масиҳ жавоб берганидек жавоб беришимиз керак.

Муаммолар шунчаки Худо хоҳлаган нарсани яратмайди. Кўп инсонлар яхшироқ ўзгаришдан кўра ғамгин бўладилар ва ҳеч қачон ўсолмайдилар. Сиз уларга худди Исо жавоб берганидек жавоб беришингиз керак.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг почтамиз манзили: dilkash@najot.com Яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top