“Мен, Еремиё, Эгамдан бир хабар олдим…” (Еремиё 49:14) Салом азизлар. Биз хар куни янгиликлардан, тажрибаларимиздан, дўстларимиз, танишларимиз ва бошқа манбалардан “хабарлар” эшитамиз. Кўпинча бошқалардан Xудонинг Каломига зид келадиган хабарларни хам эшитиб қоламиз, яъни уларнинг айтаётган сўзлари Каломга қарши бўлади. Мана шундай пайтда биз танлашимиз керак бўлади. Биз дунёда бўлаётган ходисаларга , эшитаётган сўзларга ёки бўлмаса Xудонинг хабарига ишонамизми?
Кимнинг гапига ишонасан? Инсонлар айтаётган сўзларгами ёки Xудонинг хабаригами?
Дўстим, биз илохий Xудога хизмат қиламиз! Биз чиқиб кетиш ёки қутилиш йўлини кўра олмасакда Xудо хам хеч нарса қила олмайди дегани эмас. Худо сенинг қутилиб кетишинг учун битта имкон яратиб бериши ва шу билан сени янги даражага чиқариб қўйиши мумкин. У сени қарзларингдан қутилиб форовонликка эришишинг учун улкан барокалар тайёрлаб қўйибди. » Сен мен тузалиб кетишимга кўзим етмайди, мана бу докторлар қўйган диагнозни кўр»- дейишинг мумкин. Бу медицина фан олами учун тўғри бўлиши мумкин лекин яна бошқа хабар сенга » сен яшайсан, ўлмайсан.
Xудо сенга шифо беряпти»- дейди. Инсонга бу иложсиз бўлиши мумкин лекин Xудога хамма нарса мумкин. Бугун Xудонинг хабарига ишонишни танла, Унинг айтганига ишон. Вазиятинг қандай бўлишидан қатъий назар кучли бўл. У сени хаётда хар доим ғалаба сари етаклашини бил! Хар қандай шароитда хам Xyдога шукр қилинглар. Бу Xyдонинг иродаси, чунки сизлар Исо Масих умматисизлар. (1 Салоника. 5:18).
Сен хамма вазиятларда хам шукр қиласанми? Агар қийналиб турган бўлсанг бу сўз сенга ёқмаслиги мумкин. Агар бу сўзга диққат билан қарасанг хамма нарса учун деб айтмаган хар қандай шароитда дейилган. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, нима юз беришидан қатъий назар шукр қиладиган бирор нарсани топда ўша учун рахмат айтишни бошла.
Хаётингда бўлаётган ёмон вазиятга қарайвермасдан Xудо хаётингда нима қила олиши хақида фикр қилиб назарингни ўша томонга қарат. Шукр қилувчи бўлсанг, яъни рахмат айтишни бошласанг бу шукронанг Xудо хаётингда иш қилиши учун йўл очиб беради. Шу сабабдан »Бу Xyдонинг иродаси» — дейилган. У шукр қилиш орқали Ўзига яқин бўлишингни ва Ундан куч-қудрат олишингни истайди. Шунинг учун бизларда »Xyдойим нима содир бўлишидан қатъий назар Мен Сенга шукр қиламан. Сенга шукр қилувчи бўлишни танладим. Мен касал бўлсамда Сенга шукрона айтаман, чунки Сен Ўзинг менинг шифоловчимсан. Менга берган яхши дўстлар ва оилам учун Сенга шукр қиламан» ёки хозир никохимда қийналиб турган бўлсамда Сенга шукр қиламан чунки тикловчим Ўзингсан. Менга берган бошқа ёруғ кун учун Сенга рахмат айтаман».
Cен хамма нарса учун шукр қилсанг Xудонинг қудратли қўли сенинг устингда турганини ва сенинг ишларингни хал қилаётганини кўрасан. Ўша қийин вазиятдан илгарига қараганда яхшироқ кучлироқ ва доно бўлиб чиқиб кетасан.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.