3:02

Руҳий ғалаба 76

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан ғойибона бўлса-да яна радио орқали учрашиб турганимиздан Худовандга ва Раббимизга шукуроналар айтамиз. Мен Ғолиббек бугун микрофон олдидаман. Янги Аҳд китобини варақлаб ёки бошидан охиригача ўқиб кўрсангиз, фақатгина бир нарсани аниқ кўришимиз мумкин.

Бу ҳам бўлса, гуноҳларимиздан воз кечиб, уларни қолдириб муқаддас яшашдир. Ҳар бир масиҳий киши руҳий комиллик сари интилиши керак. Ҳозирча ёвуз руҳларни излаб топиб, улар билан жанг қилиш вақти эмас. Ҳаворий Павлус Филиппиликларга мактубининг 1 боби 9 ва 10 оятларида уларга мурожаат қилиб, жумладан шундай деб айтган эди:

“Сизларнинг муҳаббатингиз ҳам ҳар қандай билим ва севгида такомиллашиб, яна кўпдан-кўп ортиб боришини Худодан сўрайман. Сизлар юқори қадриятни қадрламоғингиз лозим, токи Масиҳнинг келадиган кунида пок ва беайб бўлинглар”. Ҳаворий Павлус бу жойда қандайдир тушуниб бўлмас билим ҳақида гапирмаяпти.

Аксинча Худо ва Унинг каломи ҳақида гапиряпти. Имонлилар томонидан оқиб чиқаётган Худодан бўлган севги, Худонинг каломини чуқурроқ билишимизга боғлиқ эканлигини англаётган бўлсангиз керак. Бу севги ўзини бошқара олмайдиган ҳар қандай ҳис-туйғуларга асосланмаган.

Аксинча ҳақиқий Худонинг каломига асосланган севгидир. Мана шу Худонинг севгиси ҳар бир имонлида борган сари ўсиб, униб бориши лозим. Нима учун деган савол туғилиши табийдир. Сабаби, биз, имонлилар, биродарларимиз, қолаверса бошқа инсонлар билан гаплашганимизда, албатта, Худонинг севгисини кўрсата олишимиз лозим.

Ўйлайманки, ким биландир руҳий жанг олиб боришдан кўра, севги билан енгиш осонроқ бўлса керак. Ҳар қандай масиҳий ўз ҳаётидан иккиюзламачиликни учириб ташлаши лозим. Ахир биз кимга тегишлимиз? Раббимиз Исо Масиҳ ҳеч кимга нисбатан иккиюзламачилик қилмаган. Шу ўринда ўзимизни Худога бағишлаш ҳам ҳақиқий бўлиши керак.

Баъзи пайтларда ибодатхонада ёки биродарлар орасида жуда ажойиб, имонда мустаҳкамдек биродарларимизни учратиб қоламиз. Аслида айрим шунга ўхшаш биродарларимиз ибодатхонада шундай кўриниши мумкин. Ибодатхонанинг эшигидан ташқарига чиққанидан кейин яна бошқа инсонга айланади қолади.

Бундай биродарлар билан алоқада бўлганимизда доимо ким билан гаплашаётганимиз ёдимизда бўлиши керак. Азизлар, ҳар биримизга Худованд Ўз донолигини ато этсин, деб сизлар билан хайрлашмоқчимиз. Хайрлашишдан аввал сиз, азиз радио тингловчиларга, ўзимизнинг интернетдаги сайтимизни яна бир бор эслатиб ўтсак. Бизнинг манзил: www.najot.com Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top