2:10

Имон шукрона айтади

MP3

“Эгамизга шукрона айтинг, У яхшидир! Унинг содиқ севгиси абадийдир.” (1- Солнома 16:34) Салом азизлар. Фикр хаёлинг нима билан тўлса ана ўша нарсалар хаётингда пайдо бўлади. Биз хаётдаги муаммоларга ёки бўлмаса мархаматларга назаримизни қаратишимиз мумкин.

Сендан сўраладиган савол: сен кўпроқ муаммоларни истайсанми ёки яхши нарсаларними? Хаётий тажрибамдан битта нарсани англаб етдим. Хар доим Худога шукр қилиб яшовчи инсон –фақат Унинг аллақачон қилган ишлари учунгина эмас, келажакда бажарадиган ишлари учун хам олдиндан шукрона айтиб яшайди.

Унинг келажакда сен учун очадиган эшиклари учун хам шукрона айт. У сени кўпайтиргани учун барокат бергани учун хам шукрона айт. Хаётинг учун зарур бўлган инсонларни сен билан йўлиқтиргани учун хам Унга шукрона айт.

Бизлар хаётимизга келаётган нарсалар учун Унга олдиндан рахмат айтсак Худога бўлган имонимизни эътироф қилаётган бўламиз. Сен бу сўзларинг билан Унга »Xудойим мен Сенинг эзгулигингга шак-шубхасиз ишонаман, хаётимда Ўз ишларингни қилаётганингга хам қатъий ишонаман, хозирдан Сенга эртага қиладиган ишларинг учун хам шукроналар айтаман!»

Дўстим мана шундай имон Худони рози қилади ва У бундан мамнун бўлади. У бизни Ўзининг эзгулигига ишонишимизни истайди. Унга чин дилдан интилувчиларни, Уни тиришқоқлик билан изловчиларни Тақдирловчи эканига ишон.

У бизнинг имонимиздан завқланади. Унга шукрона айтиб яшовчилардан қувонади. Бугун сенинг имонинг Унга рахмат айтсин. Бугун кун бўйи камтар бўлиб Унга шукрона айт, рахмат айт, кейин У сен учун қандай ишлар қилишини кўрасан!

Самодаги Ота Сени шукр қиладиган бошқа , янги кун учун Сенга рахмат айтаман. Хаётимда қилган хамма ишларинг учун Сенга рахмат айтаман.

Хаётимда Сени тан оларканман қўлларинг устимда турганини англаб олай. Сенинг Номингга шукроналар айтай. Исо Номидан омин.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top