MP3

Ассалому алайкум азиз дўстлар. Азизлар, кимдир жамоатнинг энг охирги олтита сўзи шундай ифодаланади деди: «Биз олдин ҳеч қачон ундай қилмаганмиз!» Бунда албатта қандайдир ҳақиқат бор.

Эгилувчанлик ва кўнгилчанликка эга бўлмаган Жамоат муваффақиятсизликка учрайди. Афсуски, кўплаб масиҳийлар бўш келмаслик ва букилмасликда яхши хислат бор деб ишонишади.

Улар ўз қайсарлигини эришилган мукофот деб олиб юрадилар. Фарзийларга эътибор қилинг, улар тузалмас қайсарликни намоён қилишди. Матто хушхабар китобининг 15 боби 2 оятида биз фарзийлар ва уламоларнинг Исонинг олдига келиб, шундай деганлари ҳақида ўқиймиз:

«Сенинг шогирдларинг нега ота-боболар урф-одатини бузиб юрибди? Ҳатто овқатланаётганда ҳам улар қўлларини ювишмайди!» Бу сўзлари билан улар, шогирдлари овқат ейишидан олдин қўлларини ювмасликлари, урф-одатларига риоя қилмасликларини назарда тутишганди.

«Исо уларга жавоб бериб шундай деди: Нега сизлар ҳам ўз урф-одатингизни деб Худонинг амрини бузиб юрибсизлар?» Баъзи жамоатлар ҳаддан ташқари нақлларга берилиб кетган.

Улар Муқаддас Китобда амрларни пайқаб ва шундай дейишади: «Биз бундай қилолмаймиз, биз нақлларни сақлашимиз лозим». Бу билан улар Жамоатнинг ишлари қандай амалга ошаётганини билиб олишмоқчи.

Лекин бундай чизмалар бизнинг жамоатимизда бутунлай бефойда, чунки бизда доим ҳаммаси ўзгариб боради. Худо доим Ўз ишини, кучи, кучсизлиги, кўп ёки кам бағишланганлиги билан ажралиб турадиган ҳар хил вақтда, турли хил одамлар орқали олиб боради.

Жамоатга доим янги одамлар қўшилади ва Худо улар орқали ишлайди. Бундай ўзгаришлар бутунлай самарали равишда ҳаракат қилади, чунки бизни Худонинг Каломида кўрсатилган намунадан тўсадиган қолипдан сақлайди.

Агар Худо биз учун олдиндан тайинлаган қандайдир янги нарсани ўрганишни истасак, нақллар йўлимизда туришини хоҳламаймиз. Биз одат қуллари эмасмиз-ку! Жамоатда биз ўзимизни қатъий белгиланган тартиблар ва шартлар билан боғламаслигимиз тарафдоримин.

Биз шу йўлни сақлашда давом этмоқдамиз. Худованд хар биримизга тўғри йўлни кўрсата олади, фақатгина биз Ундан шу йулни кўрсатишини сўраб ибодат қилишимиз лозим. Шунинг билан азиз дўстлар, мавзумиз ўз поёнига етди.

Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top