Қуддусда нола қилаётганларга тасалли берсин, Уларга кул ўрнига зеб– зийнат, Аза ўрнига шодлик мойи, Маъюс руҳ ўрнига мадҳия берсин”, деб Эгам мени юборди. (Ишаё 61:3) Салом азизлар. Дунёда хамма қайғуга, хафаликка дуч келиб қалбни оғритадиган онларни бошидан кечирган. Бу оламда қалби оғримаган бирор кимса бўлмаса керак, хаммамиз ғам-қайғуга дуч келганмиз.
Лекин Xудо бизни ўтмишнинг оғриқлари билан яшашимизни ўша кунларни эслайверишимизни истамайди. У қалбимизнинг синиқ ва эзилган томонларини шифоланишини истайди. У кул ўрнига бизга зеб зийнат беришни истайди. Сен иккови билан яшай олмайсан, чунки янгиси келиши учун эскиси кетиши керак.
Бугун ўтмишингдаги хамма оғриқларни Xудога ишониб, Унга топшира оласанми? Оғриқларни унутиб бошқаларни хам ўзингни хам кечириб озод бўлган холда олдингга қадам ташлай оласанми? Бошқа бир кунингни қайғуга тўлдириб вақтингни зоя қилмагин. Ўтмишинг ўтиб кетди энди келажагинг сени кутиб турибди. Худо қайғу ўрнига сенга шодлик берсин. Бугун У хаётингдаги ғамлардан гўзал нарса пайдо қилсин.
Ўтмишдагиларни ёдга олманг, Қадимгиларни ўйлайверманг. Кўпинча кишилар вақтларини ва кучларини қадимгиларни ўйлайвериш билан ўтказиб қўйишади, улар қилган хатоларини ёки хафа бўлган кунларини эслайверишади ва улар хақида айтаверишади. Уларнинг назари ўтмиш билан тўлиб қолгани учун келажак сари олға кета олмаётганларини пайқамай қолишади.
Худо берган барокатларга тўлиқ эга бўлиш учун ўтмишнинг оғриқли дамларидан воз кечишинг керак ; хаётингга янги нарсалар келиши учун эскиларини унутишинг лозим. Янги нарсаларга жой бериш учун эскиларини чиқариб ташлашинг керак. Худо сен учун янгидан бошлашни тайёрлаб қўйибди. Янгилари кириб келиши учун эскиларидан холи бўлишинг керак.
Хадеб ўтиб кетганларини эслайвермай, қайси томонга боришинг хақида ўйла ва назарингни ўша томонга қарат. Ўтмишдагиларни унутиш дегани уларни эслаганда қалбнинг безовта бўлмаслиги тушинилади. Улар келажагингга таъсирини ўтказмайди ва назорат қила олмайди.
Бўлиб ўтган воқеаларни эсга олишинг мумкин лекин уларни айтганингда қалбинг ўксимайди ва оғримайди. Қалбингни Xудонинг шифоси учун очган бўласан. Бугуноқ ўтмишим тугади деб айт! Қадимгиларни эслайвермай, Xудо сен учун мухайё қилиб қўйган тикланиш ва ғалабани қабул қил!
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.