“…амалсиз имонинг фойдасиз эканлигини наҳотки тушунмасанг?!” (Ёқуб 2:20). Салом азизлар. Сен хаётингда Xудонинг бирор нарса қилишини кутиб турибсанми? Мен кутиш суст бўлмаслигини ўз тажрибамдан билиб олдим. Агар биз чиндан кутаётган бўлсак хушёр бўлиб турамиз. Биз нима содир бўлишига ишониб турган бўлсак худди шуни гапирамиз, яъни нимага ишониб турсак айнан ўшаларни айтамиз.
Биз худди умидларимиз рўёбга чиққандек харакат қиламиз. Биз тайёргарлик кўряпмиз.
Бу худди кечки овқатга мехмон келишига ўхшайди. Сен мехмон келгандан сўнг қандай овқат килиш хақида ўйламайсан. Ўша куни ишларингни сал эртароқ бошлайсан. Уйнинг тозалигига қарайсан, магазинга бориб керакли нарсалар оласан ёки бўлмаса хонтахтага гул олишинг мумкин. Сен кимнидир келишини кутаётганинг учун тайёргарлик қиласан.
Худонинг ваъдалари хаётимизда бажо бўлишида хам биз шундай қилишимиз керак. Имонингни ишга сол. Жавоб келиши учун тайёрлан. Ўз жойингда мустахкам туравергин. Ишонавер ва умид қилавер чунки сен кутаётган жавоб йўлда келаяпди!
“Исо болаларимизга қўл қўйиб дуо қилсин, деб одамлар Исонинг олдига болаларни олиб келишди. Шогирдлар эса болаларни олиб келган одамларни койидилар. Аммо Исо деди: — Болаларга йўл беринглар, Менинг олдимга келишига тўсқинлик қилманглар! Зеро, Осмон Шоҳлиги шундайларникидир. Исо болаларнинг бошига қўлини қўйиб дуо қилди, кейин Ўз йўлига кетди. (Матто 19:13-14)
Муқаддас Каломда майда болалар Исонинг кўриб ўзини Исога отмоқчи бўлганларида катта кишилар уларни қайтармочи бўлишади ва бу ишлари билан улар тартиб сақлашга ёрдам бераман деб ўйлашган. Буларни кўриб турган Исо “Улар ёнимга келаверсин!” -деди. Исо болаларни севган. У болаларнинг имонидан бизларга намуна олишни ва улар каби эргашишни айтади. Биз хам бола каби Унинг олдига хамиша югуриб боришимиз керак. Биз хамиша Унга ишонишимиз керак. Унинг мехрибон қўлларида хотиржам туришимиз керак.
„ Зеро, Осмон Шоҳлиги шундайларникидир“ дейилиши жуда хам қизиқарли. Бунинг маъноси болалар хам хамиша Осмон Шохлигига хуш қаршиланади. Дунёга келиб бу оламдан эрта кетган болалар сўзсиз Осмон Шохлигида бўлади.
Бугун сен хам мангу хаётга эга бўлмаган бўлсанг Xудо сени севишини ва мангу хаётга эга бўлишинг учун Сенга йўл очиб берганини билишинг лозим. У сени мангу хаётга эга бўлиб яшашингни истайди.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.