3:31

Болаларга ўсишга ёрдам бериш 41

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Бугунги мавзуимизни болаларимизга тегишли бўлган мавзу билан бошламоқчи эдик. Ривожланиш ўсиш деган тушунча нафақат уларнинг яъни болаларимизнинг жисмоний, балки уларнинг маънавий ва руҳий ривожланиши хам тушинилади. Катталарда бўлгани каби болаларимизда хам тана, қалб ва руҳд мавжуд. Бундай деб айтишимизнинг сабаби бор. Чунки кўпинча катталар болаларни кимлигини ва улар хам кундан кун ривожланиб ўсиб боришаётганини, яна болалар хам ёш бўлишларига қарамай катталар каби ўз ота онасининг ва бошқаларнинг хар бир хатти харакатларини кузатиб боришларини эсимиздан чиқариб қўямиз.

Гуёки болалар бизнинг кўз ўнгимизда доимо кичкина бўлиб хеч нарсага тушинмайдигандек кўриниши мумкин. Аслида эса болалар сиз билан биз ўйлагандек жуда содда эмаслар. Улар бир кўрган нарсасини тез илғаб олувчилар тоифасидандирлар. Хар биримиз ўз фарзандларимизни тўғри тарбиялашни ва уларни руҳан соғлом ўстиришни хохлаймиз. Бу эса ўз навбатида катта мехнатни талаб этади. Шу билан бирга эса ушбу талаб этилаётган мехнат энг машақатли ва энг марҳаматли меҳнатдир.

Чунки доно халқимизда бир мақол бор, яъни нима эксанг, шуни ўрасан деган мақолдир. Хар бир ота она айниқса Масихга ишонувчи ота оналар ўз фарзандларини Руҳан ўстириш учун бола авваломбор Раббий Исони ўз юрагига қабул қилиб Худога итоат қилган холда ҳаёт кечиришларини таъминлаб бериши лозим. Сизга ўтган эшттиришларимиздан маълўм бўлса керак. Худовандга бўлган итоаткорлик бу ўз ота-онасига қулоқ солишдан бошланади ва шуни биз ўз фарзандларимизда тарбиялашимиз керак.

Худованд биз ва фарзандларимиз учун ўнта амр берган. Жумладан шу амрларнинг бирида шундай дейилади: ота-онангни ҳурмат қил. Агар Ефесликлар мактубининг олтинчи бобини ўқиб кўрсак шундай ёзилган оятни кўришимиз мумкин: “Эй, фарзандлар, ота-онангизга итоат қилинглар, чунки бу Раббимизга маъқулдир”. Шу амр билан бирга Худоаванд Ўзининг ажойиб ваъдасини ҳам беради: “токи барака топиб, ер юзида узоқ умр кўргайсан”. Дархақиқат ажойиб въада. Лекин агар фарзандларимиз Раббимизнинг ушбу амрларини бажармасаларчи? Унда нима бўлади?

улар нафақат Худонинг марҳаматларидан фориғ бўлишни, балки ҳаётлари қисқа бўлишни хавф остига қўядилар. Муқаддас Китоб огоҳлантиради: “Ким ота-онасини лаънатласа, унинг чироғи зулматда ўчиб қолади”. Болаларимизнинг ҳаётига таъсир кўрсатиш бизнинг қўлларимиздалигини англаётиб, биз улар учун ибодат қилишимиз шарт ва уларга тўғри тарбия беришимиз керак. Шу билан бирга ушбу оятларни болаларимизга ёшлигидан маъносини тушунтириб беришга харакат қилмоғимиз зарур. Хурматли ота оналар болаларимизни Худованднинг таълим тарбияси билан тарбиялашга хеч қачон кеч бўлмайди. Худован хар биримизга айнан шу муаммо бўйича ёрдам беришга доимо таёрдир. Фақатгина биз хар куни болаларимиз ва уларнинг тарбияси хақида Худовандга ибодат орқали айтсак бас. Хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top