Xудованд хузурида тинч тур, Унга умидвору мунтазир бўлгин. Худода ором олгин ва Уни сабр билан кутгин. (Забур 36:6) Салом азизлар. Орзуларингга етиш учун қийналиб харакат қиляпсанми? Қилаётган муносабатингни охири қандай тугашини билмай қўрқиб турибсанми? Кимнидир ўзгартиришга ёки тўғрилашга уриняпсанми?
Сен яхши ниятда , яхши мақсадларни кўзлаган бўлишинг мумкин, лекин буларни ўзинг хохлаган вақтда ўз билганинг бўйича қилаётган бўлсанг хеч нарсага эришмай, бесамара қолишинг мумкин. Баъзи пайтларда шундай вазиятларни Xудога топширишинг керак.
У сен учун энг яхшисини кўзлаб қўйганига амин бўлишинг керак. Хўш буларни Xудога қандай топширасан? Танлаш ва натижани эълон қилиш орқали қила оласан. Фақатгина, ‘’Ота мана шу вазиятда Сен Ўз ишингни бажаришингни ва мен Сенинг ишингга тумшуғимни тиқмасликни танладим. Мен қўлларимни оламан ва Сенинг ишингга аралашмайман. Сенга ишонаман’’. Кейин Унга сажда қилишни топинишни танлагин.
Топиниш, хамду -сано айтиш қалбни ва фикрларни Xудога қаратишга ёрдам беради. Сен хавотирга ботиб Унга топина олмайсан. Хавотир ва топиниш хеч қачон бир вақтда бўлмайди!
Топиниш сенинг Xудога бўлган ишончингнинг белгисидир, хавотир эса назоратни ўз қўлингга олмоқчи бўлганингнинг белгидир. Бугун сени босиб турган хамма босимлардан воз кеч ва хаммасини Xудога топшир. Хамма нарса Унинг назоратида бўлишига изн бер, У назорат қилсин, У сенинг кечикишларингни омадсизликларингни омадга ва ғалабага айлантирсин.
Эсингда бўлсин, бутун коинотни қўлида ушлаб турган Xудо сени ўнг қўлида тутиб турибди ва исмингни кафтига ёзиб олган. Унга ишон ва хаётингнинг хамма томонларида У Ўз ишини қилишига изн бер! Худо Xудолигини қилсин, сен эса аралашма!
Ибодат: Ота бугун хамма оғирликларни ва ташвишларни Сенинг мехробон қўлларингга топширдим. Мен ташвишланишдан воз кечдим ва Сенга ишонишни танладим. Мени тинчлигинг билан тўлдир. Қалбим ва хаётимдаги хамма нарсани Сенга топширар эканман менга Ўз йўлларингни ўргат. Исо Номидан омин.
Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.