3:32

Худонинг донишмандлиги

MP3

Худованднинг исми ҳамиша муборак бўлсин, — деди Дониёр. – чунки бутун қудрат ва донолик Унда. У ақллиларга донолик, фаросатлиларга идрок беради. Чуқурва яширин нарсаларни У очиб беради. Қоронғилик ичидаги нарсаларни билади, нуру ҳидоят У билан. Имонли киши ва фаришталар куйлаган санога жавоб беради: “Ҳамду санолар, шон-шуҳрат, донишмандлик, шукронаю шарафлар, қудрат ва салтанат абадулабад бизнинг ХУдойимизга хосдир! Худодан Ўз донишмандлиги ва куч қудратини исбот қилувчи далилни сўраш бундай кишининг ҳаёлига ҳеч қачон келмайди. Ахир У – Худо эканлигининг ўзи етарли эмасми? Масиҳийлик эътиқоди Худо донишманддир, деб таълим берган пайтда, бу эътиқод ўзи айтаётган ёки айтиш мумкин бўлган нарсага қараганда кўпроқ нарсани назарда тутади. Довуд пайғамбарнинг Забур китобида “Донолигини эса ўлчаб бўлмайди”, деб ёзган эди. Бу ерда ҳам эътиқод қанақадир кичик нарсани эмас, балки айнан ўлчаб бўлмайдиган нарсани ифода қилишга уринаяпти. “Ўлчовсиз” сўзи мукаммал бўлган нарсани ифода қилгани учун ҳам, унга ҳеч қандай равишни қўшиб бўлмайди. Биз “янада мукаммалроқ” ёки “жуда мукаммал” деб айтмаймиз. Чексизлик қаршисида биз сукут сақлаган ҳолда турамиз. Ҳаворий Павлус Худони “ягона доно”, деб атаган эди. Яъни Худо Ўз –Ўзидан донодир, одамлар ва фаришталарнинг нур сочиб турувчи донишмандлиги эса бор йўғи самонинг улуғвор тахтидан сизиб чиқувчи яратилмаган нурнинг аксидир.Худо Ўзи яратган мавжудотларга боғлиқсиз равишда бор экан, У ҳақидаги мушоҳадаларнинг Унга ҳеч қандай таъсири бўлмайди албатта. Бироқ маънавий соғлом бўлишимиз учун, биз Яратувчи ва Қодир Тангрини тўла тўкис ҳолда мукаммал донишманд деб аташимиз зарурдир. Бу нарсани инкор қилиш – бизни ҳайвондан ажратиб турадиган нарсани унутиш демакдир. Муқаддас Ёзувларда Худонинг ва солиҳ кишиларнинг донишмандлиги ҳамиша ўзининг кучли ва маънавий жилосига эгадир. У пок, севгучи ва меҳрибон донишмандлик сифатида қаралади. Инсоний донлик билан Худованддан келган донолик ҳар доим бир-бирига қарама қарши низода бўлади. мукаммал бўлмаган ҳар қандай нарса эса охир оқибатда Мукаммал бўлганнинг оёқлари остига йиқилиши керак. У “ доноларни” ўзларининг қувлиги билан тўрга илинтираман, ўзича ақлли бўлганларнинг фикр ҳаёлларини пучга чиқараман, деб огоҳлантирган эди. Худонинг ҳамма ишлари қанчалик доно бўлса, шунчалик покдир ва улар қанчалик пок ва доно бўлса, шунчалик мурувватлидир. Унинг қилган ҳамма ишларини янаям яхшироқ бажариш уёқда турсин, ҳатто уларни янада яхшироқ амалга ошириш мумкин, деб тасаввур қилишнинг иложиси йўқ. Чексиз Худо шундай ҳаракат қиладики, ўлимга маҳкумларга Унинг ишларини тўғирлашга ҳожат қолмайди.

Агарда дунёнинг яратилиши бўлмаганида эди, Худонинг донишмандлиги Илоҳий табиатнинг чексиз қаърида абадий қолиб кетган бўлар эди. Худо ўзи яратган мавжудотларга улар билан қувониши учун ва улар ҳам Худо билан бирга қувонишлари учун ҳаёт берди. Худонинг донолиги сизга ёр бўлсин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top