2:56

Мархаматлар эгасисан

MP3

Масиҳнинг тўкилган қони орқали Худо бизни кечириб, гуноҳларимиздан озод қилди. Шундай қилиб, Худо бизнинг ҳаётимизни тўлдирган инояти қанчалик бой эканлигини кўрсатди. (Эфесликлар 1:7) Салом азизлар.

Кечирим бу — aфв этилишдир; хукмнинг қароридир. Агар кимдир » кечирилган бўлса демак у жиноятлари учун жазоланмасада лекин суд томонидан жиноятчи деб танилади, ёдга олинади. Лекин Масихда гунохларимиз фақат кечирилмайди, балки биздан олиб ташланади. Мана шу сўз юнончада «aphesis» дейилиб бутунлай ювиб ташланган, артилган ёки бой инояти туфайли гунохлари бутунлай йўқ қилиб юборилган, ювиб ташланган деган маънони билдиради.

Масихда хатоларинг хам ўчириб ташланди, сендан олиб ташланди; сен фақат афв этилганганинг учун эмас, гунохларинг йўқ бўлгани учун жазодан қутулдинг! Агар Масихий хато қилиб қўйса ва » Ўзимни кечира олмайман»- деса, ўша киши Исога ва Унинг ўлими орқали берилган тўловларга ишонмаётган бўлади. У бизнинг гунохларимиз учун ўлди. У фақат ўзингни кечиришни айтаётгани йўқ. У сенга сендан буюкроқлигини ва У хукм қилувчи эканини ва гунохларинг ювиб ташланганини айтмоқда.

Агар У охирги хакаминг бўлса ва гунохларингни юзингга сочмаслигини билсанг унда нега қилиб қўйган хатоларингдан хафа бўлиб юрибсан? Ўтмишда қилган хатоларидан қайғуга ботиб, ибодат қилмоқчи бўлиб юрган кишиларга ўхшамагин. Қилган хатоларинг ёдингга тушиб қолса, дархол имонингни ишлат. Баъзилар қилган ёмон ишлари ёки хатолари туфайли қаттиқ тушкунликка тушиб қолишади. Баъзилари уялганидан ёки ерга урилганидан ўз жонига қасд қилишади. Бу катта хато!

Ха, сен хатога йўл қўйдинг. Қийин вазиятда қолдинг, лекин булар хеч қачон сенга хокимлик қилмасин, сендан устун бўлмасин. Сенинг хатоларинг учун Исо жавобгарликни Ўз зиммасига олди. У аллақачон тўловни тўлаб қўйди. Ўтмишдаги хатоларинг ва ёмон ишларинг сени аср қилмасин. Муқаддас Каломда сени барбод қилувчи гунохнинг қудрати яксон бўлгани ва энди у сенга хоким эмаслиги айтилган. Гуноҳ сизларнинг устингиздан ҳукмрон бўлмайди, чунки сизлар энди қонун остида эмас, балки иноят паноҳидасизлар. (Римликлар 6:14). Агар шайтон гунохларингни эслатга, унга

Исонинг ўлимини айт. Исонинг хочи орқали кечирим олганингни- гунохларинг бутунлай ўчириб ташланганини эсла. Азиз Отажон, мухаббатинг, иноятинг, эзгулигинг ва хаётимдаги хузуринг учун рахмат. Менда яшаётган , Калом сирларини очувчи комил ироданг ва солихлик билан яшашимда ёрдам бераётган Муқаддас Рухинг учун рахмат айтаман. Гунох ва унинг натижасидаги нарсалар устидан Исо берган хокимиятимни ишлатишни машқ қиламан. Исо Номидан омин.

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top