2:41

Ич-ичидан қувониш

MP3

“Энди уйларингизга қайтиб боринглар, ёғли таомлар еб, ширин шароб ичинглар. Ҳеч нарса тайёрламаганларга таомларингиздан беринглар. Бугунги кун Раббимизга бағишланган муқаддас кундир. Бугун қайғурманглар, ахир, Эгамиз туфайли топган севинчингиз нажот қўрғонингиздир.” (Нихемия 8:10) Салом азизлар.

Баъзилар фақат аския ёки хазил гаплар эшитгсагина куладилар. Комедия ёки қизиқ сўзлар сени кулдириши мумкин, лекин у yзоққа бормай тугаб қолади, хақиқий қувонч эса ичингдадир. Муқаддас Рухни қабул қилганингдан кейин Xудо сенинг рохатланиб қувонишингни ва ғайрат ичингдан чиқишини истайди.

Ич ичингдан қувон ва уни ташқарига чиқаришни ўрган. Хеч ким ва хеч нарса қувончингни сўндира олмасин. Юқоридаги оятда: «Xудонинг қувончи сизнинг кучингиз.» -дейилган. Бу сен қандайдир яхши хабар эшитганда ёки бирор ютуққа эришганда келадиган қувончга ўхшамайди. Асло! Бу Xудонинг қувончидир!

Бу қувонч Муқаддас Рухдан, Каломдан келади. Сен қувончингни ташқарига чиқара бошлаганингда мана шу қудрат юзага чиқади ва қийинчиликлар сенга тобе бўлади. Муқаддас Рух сени қаерда ёки қачон қамраб олмасин, қувонасан.

Қаерда қувонч бўлса Шайтон уни тўхтатишга уринади. Агар шайтон оилаларни барбод қилмоқчи бўлса кўпинча қувончни ўғирлашга харакат қилади. Хамма хафа бўлиб жахли чиқиши, ғаши келиб хавотирланиши мумкин.

Хаттоки болалар хам мактабдан уйга хафа ёки тушкин рухда қайтиши мумкин. Қувонч бўлмаган хонадонда иблис хукмронлик қилиши мумкин. Нима бўлишидан қатъий назар уйингдан унга жой хам фурсат хам берма.

Қийин вазиятлар ёки машаққатлар ичида ичингни қувонч қамраб олсин. Шундай қилсанг қийинчиликлар парчаланади, танадаги ўсимталар кетиб қарзларинг тўланади! Шунинг учун Муқаддас Каломда «Эй, биродарларим, турли синовларга дучор бўлганингизда, уни катта севинч билан қабул қилинглар» -дейилган. (Ёқуб 1: 2).

Агар вазиятлар қувончингни ўғирлаган бўлса , энди уларни қайтариб оладиган вақт келди. Қувонч сенинг ичингда! Худога иззату-икромлар бўлсин! Мен қувонч билан тўламан ва тинчлик билан бошқариламан; Тоғу-тепаликлар олдимда пасаяди ва даладаги дарахтлар қувончдан қарсак чалади. Атрофимда нима содир бўлишидан қатъий назар, қутқарувчи Тангримга қарайман, чунки Унинг рахм-шавқати абадийдир!

Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top